Чегараларни ёпиш Ўзбекистонга COVID-19га қарши курашишда ёрдам берадими – иммунолог фикри

© Foto : из архива ЖемчуговаЭксперт доктор медицинских наук, врач иммунолог Владислав Жемчугов
Эксперт доктор медицинских наук, врач иммунолог Владислав Жемчугов   - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон чегараларни ёпиш ва бошқа давлатлар билан транспорт қатновларини тўхтатиб қўйишга қарор қилди. Тиббиёт фанлари доктори, иммунолог, ўта хавфли инфекциялар бўйича мутахассис Владислав Жемчуговнинг ишончи комилки, бундай чоралар ўз самарасини беради.

COVID-19 коронавирусининг тарқалишини олдини олиш мақсадида 16 мартдан бошлаб Ўзбекистоннинг чет эл давлатлари билан авиа ва автомобиль қатновлари тўхтатилди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, касаллик ўчоғини бартараф этиш эпидемияга қарши энг самарали чорадир.

“Ҳар қандай ҳолатда ҳам бу яхши, чунки вирус занжирини тўхтатиб қолишга имкон беради. Қатъий чоралар жорий этилган мамлакатларда улар ўз самарасини аллақачон берган. Лекин ҳамма ҳам эпидемия кўламини ўз вақтида баҳоламади: кимдир ғафтатда қолди, кимдир чеклов киритмади. Эрон ва Италия шу даражада вирус тарқалиб кетишини ҳатто тасаввур қила олишмаган эди. Бироқ ижобий ўрнаклар ҳам бор – илк касаллик илк қайд этилиши биланоқ вазиятни назоратга олаётган Марказий Осиё мамлакатлари, Россия”, - дея таъкидлади Жемчугов.

Специалисты министерства здравоохранения в аэропорту Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда барча куч ва воситалар коронавирусга қарши жалб қилинган 

Иммунолог агар аҳолисининг қолган қисмининг COVID-19га қарши иммунитети йўқлигини ҳисобга олса, Хитойда касалликнинг иккинчи тўлқини юзага келиши мумкинлигини истисно қилмади. Шу боис чегараларни муддатидан илгари очмаслик даркор. Буни соғайиб кетганлар сони янги қайд этилган ҳолатларга қараганда анча кўп бўлгандагина қилиш мумкин.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирусни юқтириб олганлар сони 171 мингдан ошиб кетган. 77 мингдан зиёд киши тузалиб кетишга муваффақ бўлган. Касалликдан вафот этганлар сони 6642 кишини ташкил этмоқда. Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ 6 та ҳолат расман тасдиқланган. Ҳозир улар касалхонага ётқизилган ва шифокорлар назорати остида.

Мутахассиснинг тўлиқ изоҳини Sputnik подкастида рус тилида тинглашингиз мумкин.

Жемчугов: закрытием границ страны прервут цепочки коронавируса
Янгиликлар лентаси
0