Ўзбекистонда Наврўз ва бошқа оммавий тадбирлар бекор қилинди

Oбуна бўлиш
Эслатиб ўтамиз, сал олдин 16 март санасидан мактаблар ва боғчаларда вақтинчалик карантин эълон қилиниши ҳақида хабар берган эдик.

ТОШКЕНТ, 15 мар - Sputnik. Ўзбекистонда Наврўз умумхалқ сайллари ўтказилмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов томонидан шошилинч ўтказилган йиғилишда маълум қилинган.

Наше счастье: Шавкат Мирзиёев пообщался с детьми Президентской школы в Хиве - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус туфайли Ўзбекистондаги барча мактабларда таътил эълон қилинди

Йиғилишдан журналистларга маълум қилинишича, Ўзбекистонда Наврўз умумхалқ сайллари ўтказилмайди. Шунингдек, оммавий маросимлар, жумладан, улоқ-кўпкари, кураш ва бошқа одамлар кўп тўпланадиган тадбирлар вақтинча бекор қилинади.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин 2020 йилнинг 16 март кунидан Ўзбекистондаги барча умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун таътил эълон қилиниши ҳақида хабар берган эдик.

Бугун эрта тонгда 1 нафар Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқлангани ҳақида хабар тарқалган эди.

Янгиликлар лентаси
0