Учтепада фарзандини аёвсиз калтаклаган она аниқланди

CC0 / Unsplash / bady qb / Мальчик сжимает кулаки. Иллюстративное фото
Мальчик сжимает кулаки. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Куни кеча ижтимоий тармоқларда ўз фарзандини калтаклаётган аёлнинг видеотасвири тарқалди. Бу, шубҳасиз, жамоатчиликнинг қизғин муҳокамасига сабаб бўлди.

ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Ўз фарзандини калтаклаётган аёл видеотасвири юзасидан вояга етмаганлар ишлари бўйича пойтахнинг Учтепа туман идоралараро комиссияси дастлабки суриштирув ишларини олиб борди.

Учтепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат тумандаги Кўҳна Чўпон ота маҳалласида жойлашган “Ал-Ҳилол” ресторани олдида содир бўлган. Калтакланган қизалоқнинг саломатлиги қониқарлиги айтилмоқда.

Таъкидланишича, фуқаро Р.Ф. фарзанди Р.К.ни калтаклагани учун афсусда эканлигини билдирган. Шунингдек, бу ҳолат такрорланмаслиги юзасидан тушунтириш хатини ёзиб берган.

© Учтепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати Учтепа туманида фарзандини аёвсиз калтаклаган она аниқланди
Учтепада фарзандини аёвсиз калтаклаган она аниқланди - Sputnik Ўзбекистон
Учтепа туманида фарзандини аёвсиз калтаклаган она аниқланди

Ҳозирда барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб, туман ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга ҳуқуқий баҳо берилиши ва қонуний чора кўриш учун юборилган.

Янгиликлар лентаси
0