ТИВ ўз фуқаролари ва чет элликларга муҳим баёнот билан чиқди

© Узбекские авиалинииВстреча пассажиров, прибывших из Китая, в аэропорту Ташкента
Встреча пассажиров, прибывших из Китая, в аэропорту Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, хориждаги Ўзбекистон фуқароларига ватанга қайтиш учун давлат чегарасидан ўтиш тақиқланмайди

ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги чет элда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари ва бошқа мамлакатдаги бошқа давлатлар фуқароларига мурожаат қилди.

“Хориждаги Ўзбекистон фуқароларига ватанга қайтиш учун давлат чегарасидан ўтиш тақиқланмайди. Ўзбекистон ҳудудига киришга қўйилган чекловлар, авваламбор, бошқа давлатларнинг фуқароларига тегишли”, - дейилган хабарда.

Шу билан бирга, давлатдан ташқарига чиқиш бўйича вақтинча тақиқ Ўзбекистон фуқароларига тегишли бўлиб, ҳозирда мамлакатда бўлиб турган хорижий фуқароларга нисбатан қўлланилмайди.

Эслатиб ўтамиз, 16 мартдан Ўзбекистоннинг чет эл давлатлари билан авиа ва автомобиль қатновлари тўхтатилади. Ўзбекистон фуқаролари чет элга чиқишлари, чет эл фуқаролари Ўзбекистонга кириши вақтинча тўхтатилади. Ўзбекистон фуқаролари мамлакатга қайтишлари мумкин бўлади, қайтгандан кейин 14 кунлик карантинда бўлишлари талаб этилади.

Янгиликлар лентаси
0