Наманганда оммавий тартибсизлик "бартараф этилди"

© Пресс-служба УВД Наманганской областиВ Намангане прошли учения по предотвращению общественных беспорядков
В Намангане прошли учения по предотвращению общественных беспорядков - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Махсус тактик машқлар ички ишлар ходимларнинг бу борадаги жанговар салоҳияти ҳамда жисмоний тайёргарлигини мустаҳкамлайди, дея ишонч билдиради ИИБ

ТОШКЕНТ, 14 мар - Sputnik. Наманган шаҳри "Отчопар" ўйингоҳида вилоят ИИБ томонидан оммавий тартибсизликнинг олдини олиш бўйича махсус тактик-ўқув машқи ўтказилди, деб хабар қилмоқда Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Что с казахстанцами, бежавшими в Кыргызстан из-за беспорядков - Sputnik Ўзбекистон
Оммавий жанжалдан қочган аҳоли Қирғизистонда қандай кутиб олинди

Тадбирда ИИБ, прокуратура, ДХХ, Миллий Гвардия, ФВБ, Божхона, Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари ҳамда бошқа алоқадор идоралар вакиллари иштирок этишди. 

Машқ афсонасига кўра, ҳодиса 11 март куни соат 09:30 да Наманган шаҳар "Дўстлик бозори" ҳудудида рўй беради. Буюмларни харид қилиш учун келган 200 нафаргага яқин фуқаролар ва чакана савдо билан шуғулланаётган тадбиркорлар бозор ҳудудида мунтазам равишда электр манбаи ўчирилаётганлиги натижасида пластик карталардан савдо қилиш имкони бўлмаётганлигидан норози бўлиб, рухсат этилмаган намойишни режалаштирадилар.

Бу ҳақда вилоят ИИБ патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси батальони наряди Наманган шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси навбатчилик қисмига маълум қилади.

© Пресс-служба УВД Наманганской областиВ Намангане прошли учения по предотвращению общественных беспорядков
Наманганда оммавий тартибсизлик бартараф этилди - Sputnik Ўзбекистон
В Намангане прошли учения по предотвращению общественных беспорядков

Юзага келган вазиятга баҳо бериб, ҳамкорликдаги тезкор штаб бошлиғи-Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.Атаходжаев томонидан барча ички ишлар органлари маъмурий биноларини қўриқлаш ва мудофаа этилиши ҳамда оммавий тартибсизликларни олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, фавқулодда ҳолатлар содир бўлганда унинг оқибатларини бартараф этиш ҳақида қарор қабул қилинди ва махсус куч-воситалари орқали вазият бартараф этилди.

© Пресс-служба УВД Наманганской областиВ Намангане прошли учения по предотвращению общественных беспорядков
Наманганда оммавий тартибсизлик бартараф этилди - Sputnik Ўзбекистон
В Намангане прошли учения по предотвращению общественных беспорядков

"Юртимизга "Наврўз" умумхалқ байрами якинлашиб келмоқда. Ушбу байрамда шаҳар-у қишлоқларда, боғ-у хиёбонларда турли сайиллар, байрам тантаналари нишонланади. Наманган вилояти аҳолиси байрамни кўтаринки кайфият ва беҳавотир қарши олишлари учун ички ишлар органлари томонидан жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида масъулиятни яна бир карра ошириш лозим бўлади. Юқоридаги каби махсус тактик машқлари эса ходимларнинг бу борадаги жанговар салоҳияти ҳамда жисмоний тайёргарлигини мустаҳкамлайди", - дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0