Москва масжидларида жума ваъзи вақти қисқартирилади

© Sputnik / Александр ВильфПразднование Курбан-Байрама в Москве
Празднование Курбан-Байрама в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундан ташқари, диний етакчилар мусулмонларни диний бошқармалар ва Москва ҳукумати тавсияларига қулоқ тутишга чақиришган. Шунингдек, диндорлар шахсий гигиена қоидаларига амал қилишлари ва ўз саломатликлари борасида қайғуришлари лозимлиги эслатиб ўтилган

ТОШКЕНТ, 13 мар – Sputnik. Москва масжидларида коллектив намоз одатий тартибда ўтказилмоқда, аммо коронавирус профилактикаси даврида жума ваъзи вақти қисқартирилади, деб хабар қилди РИА Новостига Москва муфтийси Ильдар Аляутдинов.

Празднование Ураза-байрама в России - Sputnik Ўзбекистон
Татаристонда имомларга коронавирус туфайли намозни қисқартириш тавсия қилинди

"Москвадаги жамоат жойларида ва масжидларда барча тадбирлар одатий тартибда ўтказилмоқда: намозлар ва ваъзлар бекор қилингани йўқ. Аммо биз жума ваъзлари давомийлигини қисқартиришга қарор қилдик. Бундан ташқари, жума намози вақтида диндорларни масжидда узоқ қолиб кетмасликка, бир жойда тўпланиб қолмасликка чақирдик. Улар фақат жума намози ва ваъзига келишлари керак", - деди муфтий Аляутдинов.

Бундан ташқари, диний етакчилар мусулмонларни диний бошқармалар ва Москва ҳукумати тавсияларига қулоқ тутишга чақиришган. Шунингдек, диндорлар шахсий гигиена қоидаларига амал қилишлари ва ўз саломатликлари борасида қайғуришлари лозимлиги эслатиб ўтилган.

"Улар намоз учун масжидга келишлари шарт эмас. Агар инсон бетоб бўлса, унинг жума ваъзига келиши мажбурий ҳисобланмайди, шу боис у уйида намоз ўқиши мумкин", - деб хулоса қилди муфтий.

Москва мэри Сергей Собянин 5 март коронавирус инфекцияси тарқалиши хавфи туфайли юқори тайёргарлик режимини жорий этиш бўйича қарорни имзолади. Ҳужжатда айтилишича, коронавирус бўйича вазият номақбул бўлган давлатлардан келган фуқаролар, РФга келган кундан бошлаб 14 кун давомида уй шароитида ўз-ўзларини изоляцияда сақлаганлари маъқул. Шунингдек, 10 март санасидан Москвада 5 мингдан зиёд киши тўпланадиган оммавий тадбирларга тақиқ қўйилган. Ушбу тақиқ вақтинчалик ҳисобланиб, 10 апрель санасигача амал қилади.

Янгиликлар лентаси
0