Карантин ўтказиш учун дунёда биринчи ҳашаматли курорт очилди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишШезлонги на пляже острова Велассару (Мальдивы).
Шезлонги на пляже острова Велассару (Мальдивы). - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Малдивда COVID-19 коронавирус карантинини ўтказиш учун дунёда биринчи ҳашаматли курорт очилди. Меҳмонхона 10 кун ичида қурилди.

ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Малдивда COVID-19 коронавирус инфекциясининг ташувчиси бўлиши мумкин бўлган туристларни изоляция қилиш учун дунёдаги биринчи орол курортини очилди. Бу ҳақда Россия туроператорлари уюшмаси Хитой ОАВ ва Малдив ҳукуматига асосан хабар қилди.

Узбекистан направил гуманитарную помощь в Китай - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам юборади

Отель Мали пойтахтидан 24 км узоқликдаги Виливару (Атолл Каафу оролида 10 кун ичида барпо қилинди.

Таъкидланишича, бу ерда каратинга олинган кишилар учун тиббиёт ходимлари бепул ишлайди, улар ҳукумат томонидан молиялаштирилади.

Меҳмонхонада ёпиқ шамоллатиш ва ҳавони тозалаш тизими билан жиҳозланган 30 та хона мавжуд бўлиб, кунига уч махал овқатланиш (хонага олиб келинади), катта ЛCД-телевизор ва минибар ва бошқа зарур шароитлар ташкил қилинган.

Ташқи ташрифлар ва меҳмонларнинг бир-бири билан алоқалари тақиқланади.  

Янгиликлар лентаси
0