Журналистика университетида қўл бериб кўришиш тақиқланди

© PixabayРукопожатие
Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университет ҳудудида вирусли ҳолатларни олдини олиш мақсадида ҳар қандай тактил алоқа шакллари университет ҳудудида тақиқланди.

ТОШКЕНТ, 13 мар – Sputnik. Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректорининг буйруғига кўра, вирусли ҳолатларни олдини олиш мақсадида ҳар қандай тактил алоқа шакллари университет ҳудудида тақиқланган. Бу ҳақда университет веб-сайтида эълон қилинган.

© FacebookВ вузе Ташкента запретили любые тактильные коммуникации
Журналистика университетида қўл бериб кўришиш тақиқланди - Sputnik Ўзбекистон
В вузе Ташкента запретили любые тактильные коммуникации

“ЎзЖОКУ ректорининг буйруғига кўра, эндиликда ҳар қандай тактил алоқа шакллари тақиқланади. “Ўзини асраганни Худо асрайди” деб бежиз айтишмайди. Келинг, соғлиғимизни асрайлик — қўлимизни тез- тез ювиб, ҳар қандай вирусли бахтсизликдан эҳтиёт чораларини кўрайлик!”, дейилади университет огоҳлантиришида.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал “Ньюкасл” футбол клуби бош мураббийи Стив Брюс коронавирусдан ҳимояланиш чораси сифатида клуб футболчилари орасида қўл бериб кўришишни тақиқлаганди.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб 110 тадан зиёд мамлакатда 125 минг киши  коронавирус билан касалланган, улардан 4625 нафари вафот этган, 68 мингдан ортиғи соғайиб кетди.

Шу ҳафтада Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунёда янги коронавирус COVID-19 пандемиясини эълон қилганди.

Янгиликлар лентаси
0