Дам олиш кунлари Смоленскда нималарни томоша қилиш мумкин

© Sputnik / Ilya PitalevВид на Соборную гору и крепостную стену Смоленска
Вид на Соборную гору и крепостную стену Смоленска - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Смоленск - Россия қалқони ёки Москванинг калити деб аташади - қадимги пайтларда смоленскликлар ғарбдан душманнинг зарбасини биринчи бўлиб қабул қилган.

Москвадан тўрт юз километр жанубий-ғарбга (поездда тўрт соат) - ва сиз Смоленскдасиз. Шаҳарни баъзан Россиянинг Қалъа девори устида ва миноралар бўйлаб у ерни томоша қилиш сайёҳлар учун дастурнинг мажбурий қисмидир. Кундузи 900 ёшли ибодатҳоналарни кўришингиз, совға сифатида Вязьма пряниклари ва маҳаллий фирмали пайпоқ сотиб олишингиз ва кечқурун джазни тинглашингиз мумкин. Смоленскда унутилмас дам олиш кунини қандай ўтказиш керак - РИА Новости фото лентасида.

© Sputnik / Ilya PitalevВерсиялардан бирига кўра, шаҳарга Смолня дарёси номи берилган (эски славян тилида "қора тупроқ").
Дам олиш кунлари Смоленскда нималарни  томоша қилиш мумкин - Sputnik Ўзбекистон
Версиялардан бирига кўра, шаҳарга Смолня дарёси номи берилган (эски славян тилида "қора тупроқ").

Яна бири бўйича, бу "варяглардан юнонларга олиб борадиган йўлда"ги йирик савдо маркази бўлган. Бу ерда қайиқлар қуришда ишлатилган сақич (смола-таҳр.) ишлаб чиқарилган деб ҳисобланади.

© Sputnik / Ilya PitalevДеярли ҳамма жойда сиз ибодатхоналар мажмуаси билан черков тоғини кўришингиз мумкин.
Дам олиш кунлари Смоленскда нималарни  томоша қилиш мумкин - Sputnik Ўзбекистон
Деярли ҳамма жойда сиз ибодатхоналар мажмуаси билан черков тоғини кўришингиз мумкин.

Айлана қалъа девори XVI аср охирида қурилган. Унинг катта қисмини 1812 йилда Москвадан чекинаётган Наполеон аскарлари йўқ қилишган.

" Истеҳкомнинг бутун айланаси бўйлаб (у 6,5 километр) пиёда ва тепаликлардан пастга қараб албатта юринг. Сиз Смоленск ёнида турган душман каби ҳис-туйғуларни ҳис қиласиз", - деб маслаҳат беради гид Наталя Михайловская. Аммо шошилиш керак: 2021 йилда бинони тиклаш режалаштирилган.

© Sputnik / Oleg MineevБутун Смоленск қалъасида бир хил ўхшаш минора йўқ эди.
Дам олиш кунлари Смоленскда нималарни  томоша қилиш мумкин - Sputnik Ўзбекистон
Бутун Смоленск қалъасида бир хил ўхшаш минора йўқ эди.

Уларнинг баландлиги ва шакли худуд рельефига қараб белгиланган. Кўпларининг остида қамал пайтида истеҳкомлардан ташқарига чиқиш учун учун туйнуклар бўлган. 38 минорадан 18таси сақланиб қолган.

© Sputnik / Ilya PitalevУспенск собори XVII аср бошларида поляклар томонидан вайрон қилинган
Дам олиш кунлари Смоленскда нималарни  томоша қилиш мумкин - Sputnik Ўзбекистон
Успенск собори XVII аср бошларида поляклар томонидан вайрон қилинган

Владимир Мономах пайтида XII асрда қурилган черков, чекинаётган босқинчилар яқинида жойлашган порох омборларини портлатганда қулаб тушди. Бироқ, меҳроб ва безак қисмлари сақланиб қолди.

Собор, у ерда шаҳарнинг ҳомийси - авлиё Меркурий Смоленскийнинг қолдиқлари ва унинг темир пойафзали сақланиши билан машҳур.

© Sputnik / Yuriy KaverМўғул босқини давридан сақланиб қолган 3 ибодатхоналардан бири
Дам олиш кунлари Смоленскда нималарни  томоша қилиш мумкин - Sputnik Ўзбекистон
Мўғул босқини давридан сақланиб қолган 3 ибодатхоналардан бири

Смоленскда XII асрнинг учта ибодатхонаси сақланиб қолган – мўғул босқинигача бўлган даврнинг меъморий ёдгорликлари. Ва уларнинг барчаси фаол, дейди гид Светлана Бичкова. Булар Городанкадаги Пётр ва Павел, Богослов Иоан ва Архангел Михаил (бу яна Свирская деб ҳам аталади) черковлари.

© Sputnik / Ilya Pitalev1812 йилда шаҳарни ҳимоя қилинишига бағишланган энг Смоленск қадимий ёдгорлиги
Дам олиш кунлари Смоленскда нималарни  томоша қилиш мумкин - Sputnik Ўзбекистон
1812 йилда шаҳарни ҳимоя қилинишига бағишланган энг Смоленск қадимий ёдгорлиги

"Шаҳар Россиянинг энг яшил ўнта шаҳарига киради. Парклар ва ҳиёбонлар тарихий марказда жойлашган, қалъа деворининг ичида иккита боғ бор: Блонье ва Лопатинский, - деб тушунтиради Светлана Бычкова. - Бу ерда 1812 йилда шаҳарни ҳимоя қилинишига бағишланган энг Смоленск қадимий ёдгорлиги жойлашган. У 1845 йилда ўрнатилган. "

© Sputnik / Ilya PitalevБастакор Михаил Глинканинг бронза ҳайкали
Дам олиш кунлари Смоленскда нималарни  томоша қилиш мумкин - Sputnik Ўзбекистон
Бастакор Михаил Глинканинг бронза ҳайкали

Расман Блонье боғи ҳозирда Михаил Глинканинг шарафига номланган – у Смоленск губерниясида туғилган. Бронза ҳайкали - бастакорнинг биринчи ҳайкали, у 1885 йилда ихтиёрий хайрияларга қурилган. Динамиклар орқали таниқли смоленскликнинг асарлари узатилади. Боғнинг марказида атрофида пиёда йўлаклари бор мусиқий фаввора мавжуд.

© Sputnik / Ilya Pitalev15 йил олдин Смоленскда фашист концлагерлар асирлари бўлган болалар хотирасига "Куйган гул" ёдгорлиги  пайдо бўлди.
Дам олиш кунлари Смоленскда нималарни  томоша қилиш мумкин - Sputnik Ўзбекистон
15 йил олдин Смоленскда фашист концлагерлар асирлари бўлган болалар хотирасига "Куйган гул" ёдгорлиги  пайдо бўлди.

Ўн беш йил олдин, қалъа девори ёнида фашист концлагерлар асирлари бўлган болалар учун "Куйган гул" ёдгорлиги  пайдо бўлди.

Улуғ Ватан уруши тарихига шу номли музей бағишланган. "У ерда сизга ҳар ҳил даврдаги қуролларни намойиш этишади ва улардан қандай фойдаланишганлигини айтиб беришади", - дейди Наталья Михайловская.

Шунингдек, шаҳарда XV ва XVI асрларга оид иконалар, Шишкин, Поленов, Репин, Суриков, Левитан, Врубель, Коровин, италян ва голланд рассомларнинг расмлари намоиш этилган бадиий галереяга ташриф буюришингиз керак.

© Sputnik / Ilya PitalevСмоленск архитектурасида эклектизм, модернизм, конструктивизм намуналари бор
Дам олиш кунлари Смоленскда нималарни  томоша қилиш мумкин - Sputnik Ўзбекистон
Смоленск архитектурасида эклектизм, модернизм, конструктивизм намуналари бор

"Архитектура ихлосмандлари Смоленскка албатта ташриф буюришлари керак: бу ерда эклектизм, модернизм, конструктивизм бор. Урушдан кейин бинолар қайта тикланди", - дейди Михайловская. - Аммо ёғочдан ясалган ёдгорликлардан фақат ҳотиралар қолди".

© Sputnik / Anton DenisovУстрицы
Дам олиш кунлари Смоленскда нималарни  томоша қилиш мумкин - Sputnik Ўзбекистон
Устрицы

"Мен сайёҳларга албатта Маяковский барига боришни маслаҳат бераман – жуда ҳам иҳчам, ошхонаси жуда яхши, мавсумий таомлари ва ширинликлари билан, - давом этади Михайловская. – У ерда шанба оқшомларида жазз концертларини уюштирилади. Дераза токчаси-столда ўтириб, ойнага тушган ёмғир томчиларига қараб орзу қилишингиз мумкин".

Del Mar устрица бари ўзига хос жой. "Моллюскларнинг танлови катта, ҳаммаси янги", - дея таъкидлайди Наталя. - Агар сиз "Гўзал ҳонимча"даги  Жулиа Робертснинг қаҳрамони каби, столнинг нотаниш анжомларини кўриб ҳайратга тушсангиз ҳам, сизга улардан фойдаланиш ўргатилади".

© Foto : Smolensky TeremВяземский пряник
Дам олиш кунлари Смоленскда нималарни  томоша қилиш мумкин - Sputnik Ўзбекистон
Вяземский пряник

Смоленскдан магнитлар, открыткалар, шаҳар манзаралари акс этган сопол буюмлар билан бир қаторда ноодатий сувенирларни ҳам олиб келишади. Масалан, инқилобдан олдин Тула пряникларидан ҳам машҳурроқ бўлган Вязьма пряниклари - хушбўй асал ва ёнғоқли, шакарланган мевалар, ёнғоқ ёки бодомли, дея санаб ўтади Светлана Бычкова. "Пушкин бу ширинлик ҳақида шундай ёзган: Вязьма ўзининг пряниклари билан машҳур бўлгани каби Москва ўзининг келинлари билан машҳур", - дея қўшимча қилади у.

Смоленск конфектлари – айнан кнфеКТлари - бу шакар сиропидаги мевалар, асосан олма ва нок. Қадимий технологиялар асосида тайёрланган табиий ва мазали маҳсулот. Бу ерда яна анжир, пастила, таркибига фақат какао лобвияси ва шакар-қамиш қўшилган шоколад.

Бундан ташқари Смоленскдан олмослар ҳам олиб келишингиз мумкин – бу ерда энг катта олмосни қайта ишлаш корхонаси жойлашган, дейди Наталья Михайловская.

Ва буларнинг ҳаммасига қўшим пайпоқ сотиб олинг. Маҳаллий пайпоқ фабрикаси космонавтлар учун ҳам махсус маҳсулотлар ишлаб чиқаради.

Янгиликлар лентаси
0