Чустда “эр-хотин” талончиларнинг қармоғига “тилла балиқ” илинмай қолди

© ЦОС ФСБ РФ / Медиабанкка ўтишФСБ РФ пресекла деятельность по организации поставок наркотиков из стран ЕС в Россию
ФСБ РФ пресекла деятельность по организации поставок наркотиков из стран ЕС в Россию - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Наманган вилоятида эр-хотин шантажчилар қўрқитиш йўли орқали тадбиркордан пул ундираётганда қўлга олинди.

ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Наманган вилояти Чуст туманида ноқонуний йўл билан моддий манфаат кўрмоқчи бўлган “эр-хотинлар”нинг жиноий хатти-ҳаракатига чек қўйилди, деб хабар қилмоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент.

Фуқаро М.Д. ўзининг шаръий турмуш ўртоғи Д.Ш. билан олдиндан тил бириктириб, жиноятга қўл урган. Икковлон тадбиркор И.Д.га унинг устидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза ёзмаслик, ижтимоий тармоқлар орқали турли видеоёзувлар тарқатмаслик, тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиб қўймаслик эвазига ундан 3 млн сўм миқдорда пул талаб қилишган. Товламачилар талаб қилган пул маблағини олишган вақтда ашёвий далил билан қўлга оинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан М.Д. ва Д.Ш.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0