Эксперт Sputnik Тожикистон радиоси билан суҳбатда Марказий Осиё афғон можаросида ОДКБга кўз тикади, дея қайд этди.
"Афғонистонда ҳукумат инқирози давом этар экан, АҚШ эса толиблар билан имзоланган битимдан сўнг ўз қўшинларини олиб чиқар экан, мамлакатда можаро бирданига авж олиши хавфи сақланиб қолади. Марказий Осиё республикалари ҳукуматлари қўшниларда юз бераётган воқеаларни диққат билан кузатишмоқда. Улар ўзларининг одатий ташқи сиёсий курслари доирасида афғон саҳнасида жиддий ўйинчиларнинг ҳаммаси билан бир вақтнинг ўзида муросага бориш йўлларини қидиришади. Шу боис, Афғонистондаги вазият барқарорлашмас экан, Марказий Осиё республикалари жуда эгилувчан, эҳтиёткор ва прагматик сиёсатни олиб борадилар", - деди Конаровский.
Эксперт сўзларига кўра, мамлакат чегараларида ҳарбий можаро юз берадиган тақдирда, Марказий осиё мамлакатлари Россия ва ОДКБдан ёрдам олишга умид боғлайдилар.
"Беш давлатдан учтаси ОДКБ аъзосидир, шу боис, чегарада зиддият юз берса, уларнинг барчаси, айниқса, Тожикистон, ОДКБга кўз тикади. Шу билан бирга, иттифоқ аъзолари бўлмаган Ўзбекистон ва ҳатто Туркманистон ҳам ёрдамдан умид қилади. Ахир уларнинг Россия билан иккиёқлама ҳарбий келишуви бор", - дея изоҳ беради дипломат.