ЖССТ дунёда коронавирус пандемиясини эълон қилди

© Wikipedia / Thorkild Tylleskar Штаб-квартира ВОЗ в Женеве.
Штаб-квартира ВОЗ в Женеве. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
COVID-19 инфекцияси билан боғлиқ ҳозирги ҳолатни пандемия деб аташ мумкин деган хулосага келдик, - деди ЖССТ бош директори.

ТОШКЕНТ, 12 мар - Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунёда янги коронавирус COVID-19 пандемиясини эълон қилди. Бу ҳақида ташкилот бош директори Тедрос Гебрейесус эълон қилди. 

Мероприятия в Париже в честь 100-летия окончания I мировой войны - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ коронавирус туфайли Европаликлар киришига таъқиқ  қўйди

"Ҳозирги кунда дунёда касалланганлар 114 мамлакатда 118 минг кишидан ошди. 4291 киши вафот этган. Касалхона ҳоналарида минглаб одамлар ўз ҳаётлари учун курашмоқда. Келгуси кунлар ва ҳафталарда биз касалланиш ва ўлим кўрсаткичини, шунингдек, таъсирланган мамлакатлар сонини янада ошишини кутмоқдамиз.

ЖССТ куну тун вазиятни баҳоламоқда. Бизни вируснинг тез тарқалиши ва унинг таъсирининг жиддийлиги, шунингдек, безовтага сабаб бўлгувчи ҳаракатсизлик даражаси жуда ташвишлантиради. Шу муносабат билан, биз  COVID-19 - коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ҳозирги ҳолатни - пандемия деб аташ мумкин деган хулосага келдик, - деди ЖССТ директори Тедрос Адхан Гебрейесус.

2019 йил 31 декабр куни Хитой ҳукумати Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига (ЖССТ) мамлакатнинг марказий қисмида (Хубей провинцияси) Ухань шаҳрида келиб чиқиши номаълум пневмония касаллиги ҳақида хабар берди. Мутахассислар касалликнинг қўзғатувчисини аниқладилар - бу янги коронавирус.

Пандемия - бутун дунёда бир неча мамлакатларни қамраб олган ва минглаб кишиларга юққан оммавий касаллик тарқалишидир (эпидемия). Инсоният тарихида энг сўнгги пандемия 1918 -1920 йилларда бўлиб ўтган эди. Ўшанда дунё бўйлаб 50 миллион киши қурбон бўлган.

Ўрта асрларда Европада қора ўлат (бубонная чума) эпидемияси 25-30 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлган. Бу Европа аҳолисининг деярли ярми бўлган. 

Янгиликлар лентаси
0