ТОШКЕНТ, 12 мар - Sputnik. Эрон БМТ бош котиби Антониу Гуттерешга мактубни йўллаб, унда коронавирусга қарши кураш учун АҚШ томонидан республикага қўйилган санкцияларини бекор қилиш зарурлигини кўрсатиб ўтди.
Бу ҳақда Эрон ТИВ расмий вакили Аббос Мусавий баёнот берган.
"Эрон ТИВ раҳбари (Муҳаммад Жавад) Зариф БМТ бош котибига йўллаган, нусхалари халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва барча давлатлар ташқи ишлар вазирларига юборилган мактубида, АҚШнинг Эронга қаратилган барча бирёқлама ва ноқонуний санкцияларини коронавирусга қарши кураш учун олиб ташлаш зарурлигини кўрсатди", - деб ёзади Twitterда. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Хитой ҳукумати 2019 йилнинг 31 декабрида Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакат марказий қисми (Хубэй провинцияси) Ухань шаҳрида авж олган номаълум пневмония ҳақида хабардор қилган эди.
Мутахассислар касаллик қўзғатувчиси - янги коронавирус эканлигини аниқлашди.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги коронавирус - COVID-19 эпидемиясини пандемия деб эълон қилди.