Ўзбекистонда барча дарахтлар ID-карталар билан белгиланади

© Sputnik / Рамиз БахтияровПарк в Ташкенте
Парк в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлат экология қўмитаси раиси мамлакатдаги барча дарахтларни хатловдан ўтказиш, уларни ID-карталар билан белгилаш ташаббуси билан чиқди.

ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Шавкат Абдуразаков  мамлакатдаги барча дарахтларни  ID-карталар билан белгилаш таклифи билдирди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар қилди.

Шавкат Абдуразаков ОАВ вакиллари, жамоат ташкилотлари ҳамда блогерлар билан учрашган. Унда дарахтларни ноқонуний кесганлик учун масъулиятни, жарималар миқдорини ошириш, ҳуқуқбузар шахсларга нисбатан қатъий жазо чораларини белгилаш президент Шавкат Мирзиёев томонидан қўйилган асосий вазифалардан бири эканлиги таъкидланган.

Кесиш қатъиян таъқиқланган дарахтлар рўйхати эълон қилинди

“Давлат экология қўмитаси раиси мамлакатимиздаги барча дарахтларни хатловдан ўтказиш, уларни ID-карталар билан белгилаш ҳамда уларга масъулларни аниқлаб бериш ташаббуси билан чиқди”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, жараён мураккаб бўлса-да, уни амалга ошириш долзарбдир. Мазкур тадбир учун қўмита тизимидаги 300 та инспекторнинг жалб этилади. Шунингдек, унда барча истак билдирган ОАВ вакиллари, блогерлар иштирок этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев атроф-муҳитни асраш ва чиқиндиларни бошқариш тартибини такомиллаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказган эди. Унда мутасаддиларга аниқ топшириқлар берган эди.

Яккасаройда дарахтларни кесганлардан 1,8 млрд сўмдан зиёд моддий зарар ундирилди

Маълумот учун, президентнинг тегишли Фармони билан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига 2019 йил 1 ноябрдан 2020 йил 31 декабргача мораторий жорий этилган.

Табиий омиллар, касалликлар таъсирида шикастланган, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солаётган дарахтларни кесиш ва қирқиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга риоя қилинган ҳолда фақат туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари томонидан амалга оширилади.

Янгиликлар лентаси
0