Ўзбекистон президентининг "Олий Даражали Дўстлик" ордени таъсис этилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровОрденская планка
Орденская планка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Орден билан хорижий мамлакатлар парламентлари вакиллари, халқаро ташкилотлар, дипломатик ваколатхоналар, консуллик ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ҳамда  вакиллари тақдирланади

ТОШКЕНТ, 11 мар - Sputnik. Жорий йилнинг 11 март куни Ўзбекистон президентининг «Олий Даражали Дўстлик» орденини таъсис этиш тўғрисида»ги қонуни имзоланди. Бу ҳақда президентнинг расмий веб-сайти орқали маълум қилинди.

Посол Российской Федерации в Узбекистане Владимир Тюрденев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Россиянинг Ўзбекистондаги элчисини орден билан мукофотлади

Ушбу орден билан Ўзбекистон Республикаси билан ўзаро дўстлик, ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини барқарор ривожлантиришда ҳисса қўшган, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни ҳал этишда юксак сиёсий иродасини намоён этган, фаол ташаббуслари билан Ўзбекистон олдидаги юксак хизматлари учун хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари тақдирланади.

Бундан ташқари атоқли давлат ва жамоат арбоблари, илм-фан, таълим ва тарбия, соғлиқни сақлаш, маънавият, маданият ва спорт соҳаларининг кўзга кўринган улкан намояндалари, инсонпарварлик руҳидаги эзгу ишлари билан ном қозонган меценатлар ҳамда бизнес ҳамжамиятининг таниқли вакиллари ҳам ушбу мукофотга даъвогарлик қилишлари мумкин.

«Олий Даражали Дўстлик» ордени ўз эгасига Ўзбекистон Президенти ёки унинг топшириғига биноан бошқа мутасадди раҳбарлар томонидан тантанали равишда топширилади.

Орден эгалари базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз баравари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти ёки эсдалик совғаларидан ташқари, қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлардан фойдалиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритадилар.

 

Янгиликлар лентаси
0