ТОШКЕНТ, 11 мар - Sputnik. Жорий йилнинг 11 март куни Самарқанддаги чорраҳаларнинг бирида 3 автомашина иштирокида ЙТҲ юз берди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилмоқда.
Хабарда айтилишича, аввал "Каптива" "ГАЗ-330232" русумли автомашина билан тўқнашган.
Натижада "ГАЗ-330232" ҳаракатланиб, йўлнинг қатнов қисми четида тўхтаб турган "ВАЗ-2107" автомашинасига бориб урилиши натижасида ёни билан ағдарилиб тушган.
Йўл-транспорт ходисаси оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган, шикастланган автомашиналар жарима майдончасига жойлаштирилган.
Ҳозирда ҳодиса юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.