Меҳнат вазирлиги қишлоқларда кооперативлар ташкил қилишни бошлади

© Пресс-служба МинтрудаМинтруда организует кооперативы
Минтруда организует кооперативы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Узоқ қишлоқлар аҳолиси бандлигини ошириш мақсадида Меҳнат вазирлиги кооперативлар ташкил қилишни бошлади.

ТОШКЕНТ, 11 мар – Sputnik. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қишлоқ аҳолисини иш билан таъминлаш мақсадида кооперативлар ташкил қилишни бошлади. Бу ҳақида вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Вазирлиги ташаббуси билан қишлоқ жойларда аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида туман марказидан узоқда жойлашган, хизмат кўрсатиш соҳаси ривожланмаган ҳудудларда кооперативлар ташкил этиляпти”, - дейилган хабарда.

Хабарда айтилишига кўра, ушбу лойиҳа асосида 17 мингдан ортиқ қишлов аҳолиси даромадларини ошириш кўзда тутилган. 

Ана шундай коперативлардан биринчиси Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани ҳудудида пайдо бўлиши мумкин. Меҳнат вазири Н.Хусанов ҳам мана шундай кооперативларни ташкил этиш юзасидан Дўстлик, Меҳнатобод ва Илгалди МФЙ ишсиз, банд бўлмаган фуқаролар билан учрашув ўтказиб, мазкур лойиҳанинг афзалликлари ва имкониятлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Янгиликлар лентаси
0