Хусусий бандлик агентлигининг хорижга ишга жойлаганлик учун хизмати бепул бўлиши мумкин

CC0 / Unsplash / Guilherme Cunha / Рабочие на строящемся объекте
Рабочие на строящемся объекте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги қонун лойиҳаси билан хусусий бандлик агентликларининг хориждан иш қидираётган шахсларни ишга жойлаш учун бепул хизмат кўрсатишлари таклиф қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғриси”ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Қонун лойиҳаси Меҳнат вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.

Унда хусусий бандлик агентликларининг хориждан иш қидираётган шахсларни ишга жойлаш учун тўланадиган тўловларни иш берувчи ёки буюртмачи ҳисобидан ундириб олишлари  таклиф қилинмоқда.

Яъни хориждан иш қидираётган шахслардан агентлик томонидан кўрсатиладиган хизмат эвазига тўлов ундирилиши тақиқланади.

Кўрсатилаётган хизмат шаффофлигини таъминлаш мақсадида хориждан иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича аввал уларга ёзма маълумот берилади.

Центр занятости - Sputnik Ўзбекистон
Сурхондарёда 2,6 миллиард сўм ўзлаштирган бандлик агентлиги фош этилди

Ушбу маълумотда кўрсатилаётган хизматларнинг бепуллиги, хусусий бандлик агентлиги ўз мажбуриятларини бажармаган ҳолатда мурожаат қилиш учун ўзи ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг боғланиш мумкин бўлган маълумотларини кўрсатиши лозим.

Бундан ташқари агентликлар Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги талабига биноан ўз фаолияти ҳақидаги тўлиқ ҳисоботларни тақдим этиб боради.

Вазирлик вакиллари хусусий бандлик агентликлари биносига ҳеч қандай монеликсиз кириш, ҳужжатлар билан танишиб, улардан кўчирма нусхалар олиш ва масъул ходимлар фаолиятига доир масалалар бўйича оғзаки ёки ёзма тушунтиришлар олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Янгиликлар лентаси
0