Ўзбекистон БААга янги рейсларни йўлга қўймоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровНосовая часть Дримлайнера узбекских авиалиний
Носовая часть Дримлайнера узбекских авиалиний - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Aбу-Даби, Дубай, Шаржа шаҳарларидан Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Термиз, Урганч, Нукус шаҳарларига парвозларни амалга ошириши бўйича келишувга эришилган

ТОШКЕНТ, 9 мар - Sputnik. Ўзбекистон ва БAA ҳаво қатновларини янада кенгайтиришга тайёр, деб хабар қилмоқда Транспорт вазирлиги матбуот-хизмати.

Ветряные электростанции - Sputnik Ўзбекистон
БАА Ўзбекистонда шамол электр станциясини қуришга 600 млн $ инвестиция киритади

Бу ҳақда жорий йилнинг 4-5 март кунлари Дубай шаҳрида (БAA) Ўзбекистон ва БAA авиация маъмурияти ўртасида икки томонлама ҳамкорликни ва давлатлар ўртасида ҳаво қатновларини янада ривожлантириш мақсадида ўтказилган маслаҳатлашувлар давомида айтиб ўтилган.

Музокаралар давомида томонлар Ўзбекистон ва БAA ўртасидаги шартномавий йўналишларда парвозларни амалга ошириш учун авиакорхоналарни тайинлаш, мазкур йўналишларда парвозлар частотаси миқдорини белгилаш, янги йўналишларни очиш ва Қарши, Термиз, Нукус ва Бухоро аэропортларида жорий этилган “Очиқ осмон” режимидан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилишган.

Ўзбекистон Республикаси ва БAA шаҳарлари ўртасида ҳаво қатновларини ривожлантириш мақсадида томонлар амирликларнинг авиакомпаниялари Aбу-Даби, Дубай, Шаржа шаҳарларидан Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Термиз, Урганч, Нукус шаҳарларига парвозларни амалга ошириши бўйича келишувга эришдилар.

Музокаралар якунида иккала томон давлатлар ўртасидаги ҳаво қатновларини янада кенгайтириш тўғрисида Баённома имзолаганлар.

Янгиликлар лентаси
0