Ҳаммадан соғломроқ: диетологлар Путин ва бошқа президентлар парҳезларини таққослашди

© ТАСС/POOL / Медиабанкка ўтишВладимир Путин и Ангела Меркель
Владимир Путин и Ангела Меркель - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, семириш даражаси 25,7 %ни ташкил этадиган Россияда давлат раҳбари 67 ёшида ҳавас қиладиган ҳолатда

ТОШКЕНТ, 9 мар - Sputnik. Семириб кетиш бўйича Европа Тиббиёт Институти мутахассислари Россия президенти Владимир Путин, АҚШ раҳбари Дональд Трамп, Германия канцлери Ангела Меркель ва Испания Бош вазири Педро Санчеснинг овқатланишини таққосладилар, деб ёзади NEWS.ru.

Рождественская продовольственная ярмарка во Владивостоке - Sputnik Ўзбекистон
Семизликка қарши курашувчи маҳсулот аниқланди

Мутахассислар уларнинг овқатланиш тарзи ва ташқи кўриниши ўртасидаги боғлиқликни таққосладилар.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, семириш даражаси 25,7 фоизни ташкил этадиган Россияда давлат раҳбари 67 ёшида ҳавас қиладиган ҳолатда, дея хабар беради портал РИА Новости ва El Confidencial га асосланиб.

Путин таомномасидан ёғсиз гўшт, балиқ, мевалар, сабзавотлар, ёрма ва тухум ўрин олган. Президент чуқур қайта ишланган маҳсулотлардан тийилишга ҳаракат қилади. Спиртли ичимликлардан кўпинча бош тортади ёки вино ва пивони танлайди. Одатда у тўйимли нонушта қилади - рациондан омлет ёки хом бедана тухумлари, хўл ёки қуритилган мевалар, тариқ ва олтой асали қўшилган гречкали бўтқа ўрин олади. Кечки овқат, аксинча, енгил - сут ёки ивитилган сут маҳсулотларидан иборат. Путинга яхши ҳолатда бўлишга мунтазам спорт машғулотлари ёрдам беради - у сузиш, жанг санъатлари, чанғи спорти ва хоккей билан шуғулланади.

Семириш даражаси 37,3%ни ташкил қиладиган  АҚШ президентида холестерин билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Унинг тана массаси индекси семиришнинг биринчи босқичига тўғри келади. 73 ёшда бўлган Трамп фаст-фуд мухлисидир, унинг таомномасидан тухум ва пишлоқ, бекон ва соуслар қўшилган сендвичлар, қовурилган қанотчалар ва картошка-фри, пицца, салқин ичимликлар ва пишириқлар ўрин олган. Америка етакчиси спиртли ичимликлар ичмайди, асосан газланган ичимликлар ва шоколадли коктейлларни афзал кўради. Ёшлигида у бейсбол ва футбол билан шуғулланган, аммо ҳозир кам ҳаракатли ҳаёт тарзини олиб бормоқда.

Канцлер Германии Ангела Меркель - Sputnik Ўзбекистон
Эксперт қалт-қалт титраган Меркель нималар деганини маълум қилди

Аҳолининг семириб кетиш даражаси 25,7 %ни ташкил қиладиган Германия канцлери 65 ёшида немис ошхонасига содиқдир - масалан, картошка пюреси ва соусли сосискалар, пишлоқли фондю ва пиво, бироқ у кечки овқат учун сабзавотларни афзал кўради. Меркелга тоғ чанғиларида учиш хуш ёқади ва баъзан пиёда юриш билан шуғулланади, аммо спортга вазиятга қараб эътибор беради.

Семизлик даражаси 27,1% бўлган Испания бош вазири 48 ёшида жуда яхши формада. Санчес мувозанатлантирилган Ўрта ер денгизи парҳезига амал қилади, кўкатлар, салатлар, грильда пишган гўшт ва балиқни кўп истеъмол қилади. У тўйимли нонушта қилади, кўп сув ичади. Спиртли ичимликлардан вижиллаб турадиган ёки қизил винони афзал кўради. Бундан ташқари, сиёсатчи ҳафтада уч марта спорт билан шуғулланади: югуриш ва велосипед миниш оғир жисмоний машқ қилиш билан алмашиб туради.

Янгиликлар лентаси
0