Денис ментал арифметика билан бир ярим йил олдин шуғуллана бошлаган, бугун эса учхонали сонли узундан узун мисолларни осонликча еча олади.
2019 йилнинг декабрида у ментал арифметика бўйича тўрт минг нафар ёш математиклар ўртасида Камбоджада ўтказилган жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори бўлган эди.
Битта мисолни ечиш учун ёш вундеркиндга атиги икки-уч сония етарли. Шубҳага ўрин йўқ - натижа тўғри бўлади!
Дениснинг айтишича, ментал арифметикани ўрганиши қийинчилик туғдирмаган. У ўз ютуқлари учун "Йил одами - 2019" мукофотига сазовор бўлди.
Митти даҳо мураккаб мисолларни энг қисқа муддатда қандай қилиб ечаётганини видео лавҳамизда томоша қилинг!