ТОШКЕНТ, 9 мар - Sputnik. Эрон коронавирус туфайли 70 мингга яқин маҳбусни қамоқдан озод қилди, деб хабар берди РИА Новости Mizan Online агентлигига таянган ҳолда.
Эрон Суд ҳукумати раҳбари Иброҳим Раисийнинг сўзларига кўра, маҳбусларни қамоққа қайтариш ҳали режага киритилгани йўқ.
"Маҳбусларни озод этиш ишлари жамоатчиликка хавф туғилмагунига қадар давом этади", - деди Раисий.
Сал олдин Эрон суд ҳокимияти расмий вакили Ғуломхусайн Исмоилий мамлакат бўйлаб коронавирус тарқалиши туфайли қамоқхоналарда саломатликни муҳофаза қилиш тўғрисидаги саволга шарҳ берар экан, 54 мингга яқин маҳбусларнинг вақтинчалик озод этилиши ҳақида хабар қилган эди.
Эронда коронавирус юқтирган юқори лавозимли амалдор вафот этди >>>
Сўнгги маълумотларга кўра, Эронда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ бўлган 6566та ҳолат қайд этилган, шундан 2134 киши шифо топган, 194 киши вафот этган.
Сал олдин Sputnik радиоси Эрон ислом республикасида етти киши коронавирус бўйича интернет орқали берилган маслаҳатлар туфайли вафот этгани ҳақида хабар берган эди.