ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Эстония президенти Керсти Калюлайд АҚШдан қайтгандан сўнг коронавирусга топширган таҳлили манфий натижани кўрсатганини маълум қилди.
“Бугун маълум бўлишича, делегациянинг барча аъзоларининг таҳлиллари манфийдир. Шундай экан келгуси ҳафта иш одатдаги режим билан давом этади”, - дея ёзган Калюлайд Facebook᾽да.
Эстония раҳбари АҚШда Вашингтондаги AIPAC жамоат алоқалари бўйича америка-исроил кўмитаси конгрессида қатнашди. Жума куни тадбир ташкилотчилари конгресснинг икки аъзосида коронавирус аниқланганини хабар қилишди. Калюлайд ташқари конгрессда АҚШ вице-президенти Майкл Пенс ва АҚШ давлат котиби Майкл Помпео қатнашган.
COVID-19
2020 йилнинг 8 март ҳолатига кўра, дунё бўйича COVID-19 коронавируси билан касалланганларнинг умумий сони 106 мингдан ошган. Коронавирус 70 дан зиёд мамлакатда қайд этилган. Хитойдан кейин Жанубий Корея, Япония, Италия ва Эронда вируснинг авж олиши кузатилмоқда. Мазкур касалликдан 3600 киши вафот этган ва салкам 60 минг киши эса тузалиб кетган.