Эрон-Туркманистон чегарасида 11 ўзбекистонлик қолиб кетгани тасдиқланди

© REUTERS / Naseer AhmedГрузовики на границе Ирана ждут очереди
Грузовики на границе Ирана ждут очереди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг Теҳрон ва Ашхабоддаги элчихоналари вазиятни назоратга олган. Ушбу масалани ҳал қилиш учун икки мамлакатнинг тегишли органлари билан доимий мулоқот олиб бормоқда.

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Эрон-Туркманистон чегарасида 11 нафар Ўзбекистон фуқароси қолиб кетгани тасдиқланди.

ТИВ хабарига кўра, мамлакатнинг Теҳрон шаҳридаги элчихонаси COVID-19 коронавируси тарқалишини олдини олиш мақсадида Туркманистон ва Эрон ўртасидаги чегара ёпилиши сабабли 700 га яқин ҳайдовчи, жумладан, 11 нафар Ўзбекистон фуқаролари “Лутфобод” ва “Сарахс” чегара назорат-ўтказиш пунктларида қолиб кетгани тўғрисида интернетда тарқалган маълумотни тасдиқлаган.

Таъкидланишича, элчихонанинг консуллик бўлими 23-февралдан буён мазкур ватандошлар билан доимий алоқада бўлиб келмоқда. Улар транспорт воситаларини божхона постларида қолдириб, ватанга қайтишни рад этишган.

“Ўзбекистоннинг Теҳрон ва Ашхабод шаҳарларидаги Элчихоналари вазиятни назоратга олган ҳамда ушбу масалани ҳал қилиш учун Эрон ва Туркманистоннинг тегишли органлари билан доимий мулоқот олиб бормоқда”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Эрон-Туркманистон чегарасида қолиб кетган  ўзбекистонликлар президент Шавкат Мирзиёевдан ёрдам сўраб, видеомурожаат йўллашган эди.

Янгиликлар лентаси
0