Ҳокимлар ертўлани тозалаш билан шуғулланадиган вақт ўтди – Мирзиёев

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев провел совещание, посвященное обсуждению инвестиционных проектов, которые планируется реализовать в городе Ташкенте.
Шавкат Мирзиёев провел совещание, посвященное обсуждению инвестиционных проектов, которые планируется реализовать в городе Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йиғилишда таъкидланишича, жорий йилда пойтахтда 710,5 миллион доллар миқдорида экспорт қилиниши мўлжалланган.

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Тошкент шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилган инвестиция лойиҳалари муҳокамасига бағишланган йиғилишда жорий йилда 710,5 миллион доллар миқдорида экспорт қилиниши мўлжалланганини маълум қилинди.

Таъкидланишича, шундан қарийб 674 миллион доллари саноат маҳсулотлари, 36,5 миллион доллари мева-сабзавот маҳсулотларига тўғри келади.

“Олтиариқ тумани 120 миллион долларлик экспорт қиляпти. Тошкентдагидек саноат объектлари, коммуникация уларда йўқ. Пойтахтда зарур инфратузилма бор! Ҳокимлар ертўлани тозалаш билан шуғулланадиган вақт ўтди. Энди туман раҳбарлари тадбиркорликни ривожлантириб, тадбиркорларни айланма маблағлар билан таъминлаб, экспортига кўмаклашиб, улар билан манзилли ишлаши керак. Сизлар ўзгармас экансиз, вазият ўзгармайди”, – дея президент сўзларидан келтиради унинг матбуот хизмати.

Мирзиёев инвестициялар жалб этиб, зарурат бўлса, ташқи бошқарувга бериб, саноатнинг янги йўналишларини йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берди.

Бироз аввал пойтахтда 2020-2022 йилларда умумий қиймати 9 миллиард 884 миллион долларлик 762 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0