Ўзбекистон 10 йил олдин мамлакатдан олиб чиқиб кетилган Александр Волковнинг асарини (Кукуруза шумит) реституция жараёнини бошлашга тайёр. 2016 йил Фарғона вилояти тарих ва маданият давлат музейида сақланаётган асарларнинг танланма инвентаризацияси ўтказилди. Текширув давомида ишчи гуруҳ аъзоларида Ўзбекистон рассоми Александр Волковнинг машҳур асари шубҳа уйғотди.
Ушбу ҳолат юзасидан республиканинг ваколатли органлар томонидан жиноий иш қўзғатилди, тергов ҳаракатлари ҳозиргача давом этмоқда.
Маданият вазирлиги халқаро институтларни жалб қилган ҳолда асарнинг реституциясини жараёнини амалга ошириш борасида иш олиб бормоқда. Тегишли муассасаларга хат юборилган.
Россиялик санъатшуноснинг фикрига кўра, дунёда маданий бойликларни қайтариш жараёни мураккаб бўлса-да, маълум механизмлар ишлаб чиқилган. Асосийси - асарни сохталаштириш ва ўғирлаш фактини расмий тасдиқлаш зарур.
“Маданий бойликлар эгасига қайтарилиши керак, асосийси улар ноқонуний равишда олиб чиқилганлигини исботлаш зарур. Волковнинг асари ҳолатида санъатшунослик экспертиза натижалари, шунингдек, асарнинг асл нусхасининг олиб чиқилишини тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилинади. Турли мамлакатларда маданий бойликларнинг ўзига хос мезонлари мавжуд, уларнинг асосида олиб чиқилади. Баъзи экспонатлар учун, масалан 50 дан 100 йилгача бўлганлар учун Россияда махсус рухсатнома талаб қилинади, агар асар 100 йилдан катта бўлса, уни олиб чиқиш мутлақо тақиқланади”, - деб тушунтирди Миндлин.
Мутахассис агар асар йўқолгани ҳақида расмий равишда маълум қилинса, асар ҳақида маълумот халқаро ҳуқуқ тартибот органларига берилади деб таъкидлади.
Экспертнинг батафсил изоҳини рус тилида қуйидаги подкаст орқали тинглашингиз мумкин.