ТИВ эпидемия авж олган Италияда қанча ўзбекистонлик борлигини маълум қилди

© Sputnik / Alessandro Rota / Медиабанкка ўтишТуристы в защитных масках на одной из улиц Милана
Туристы в защитных масках на одной из улиц Милана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ташқи ишлар вазирлиги эпидемия авж олган Италияда қанча ўзбекистонлик борлигини маълум қилди. Ўзбекистонлик талабалар учун Телеграм мессенжерида 2 та гуруҳ – “Наши студенты в Италии” ва “Ташкент-Торино-2019/2020” очилди.

ТОШКЕНТ, 6 мар – Sputnik. ТИВ эпидемия авж олган Италияда қанча ўзбекистонлик борлигини маълум қилди.

IV Российский чемпионат бород и усов - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус туфайли соқолни қириш керакми? Шифокор фикри

Италия ҳудудида COVID-19 коронавирусининг тарқалиши муносабати билан Ўзбекистоннинг Рим шаҳридаги Элчихонаси ҳузурида Оператив штаб тузилди ва унинг аъзолари ватандошлар билан мунтазам равишда мулоқотда бўлиб турилибди.

Ўзбекистонлик талабалар учун Телеграм мессенжерида 2 та гуруҳ – “Наши студенты в Италии” ва “Ташкент-Торино-2019/2020” очилди. Консуллик ҳисобида жами 866 та фуқаро туради.

2020 йил 6 март куни эрталабки ҳолатга кўра Италияда Ўзбекистон фуқаролари орасида коронавирус юқтирганлар қайд этилмаган.

Элчихонанинг маълум қилишича, Италия томони билан келишилган ҳолда Ўзбекистон вазирлик ва идоралари, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари делегацияларининг 20 дан ортиқ сафарлари кейинроққа кўчирилди, Италиянинг қатор етакчи компаниялари вакилларининг мамлакатга ташрифлари қолдирилди.

Сўнгги бир кун ичида Италияда 2019-nCoV коронавируси оқибатида 41 киши вафот этиб, мамлакатда касаллик қурбонларининг умумий сони 148 кишига етди. Мамлакатда 3 мингдан ортиқ киши касалланган.

 

Янгиликлар лентаси
0