Ахлат қаерга олиб кетиляпти ёҳуд Ўзбекистон экологиясини қандай кўмиб қўймаслик керак

© Госкомэкологии УзбекистанаПолигон ТБО в Ташкентской области
Полигон ТБО в Ташкентской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маиший чиқиндиларни утилизация қилиш ва қайта ишлаш муаммоси республика учун алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Аммо нафақат ахлат полигонлари ва корхоналари инфратузилмасини, балки одамларнинг менталитетини ҳам ўзгартириш керак.

ТОШКЕНТ, 5 мар - Sputnik. Экология соҳаси – фойда келтирадиган эмас, аммо жуда муҳим ва доимий равишда молиявий сармояларни талаб қилади. Одамларнинг саломатлиги, фаровонлиги, уларнинг ишлаш қобилиятлари ва шу билан бирга умуман иқтисодиётнинг ривожланиши унинг ҳолатига боғлиқ. Sputnik Ўзбекистон республикада қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш соҳасидаги ишлар қандай бўлишини ўрганди.

Автомобильная трасса в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ахлат ташлаган ҳайдовчи 2,2 млн сўмга жаримага тортилди

Ахлат муаммосини ҳал қилишда иккита асосий ёндашув мавжуд - полигон ва қайта ишлаш. Бугунги кунда республикада қаттиқ маиший чиқиндилар (ҚМЧ) 221 полигонда "кўмилмоқда", улар жами 1,6 минг гектар майдонни эгаллайди. Ҳозирда бу жойларда 80 миллион тоннадан ортиқ чиқиндилар жойлаштирилган.

Аксарият одамлар буни муаммо сифатида кўрмайдилар ёки ахлат идишга ташланганидан кейин нима бўлишини ўйламайдилар. Атроф-муҳитга ҳеч нарса хавф солмаслиги учун, полигонлар ҳолатига халқаро стандартлар билан тартибга солинадиган муайян талаблар қўйилмоқда.

Полигонлар бу оддий ахлатхоналар эмас

Ўзбекистонда фойдаланиладиган полигонларнинг ҳолати санитария-эпидемиология ва экологик талабларга жавоб бермайди. Улар ифлослантирувчи моддаларнинг ер ости сувларига қўшилиб кетишига имкон бермайдиган ҳимоя қатламига эга эмаслар. Бундан ташқари, уларда дренаж тизими кўзда тутилмаган ва полигонлар учун ер ажратишда шамолнинг йўналиши ҳисобга олинмайди.

"Қаттиқ чиқинди полиқонлари ташкил этилган, қурилмаган ва 1968 йилдан бери маҳаллий ҳокимият томонидан "полигон" деб номланган ер участкаларида ишламоқда. Бу ерда ер ости сувларининг ифлосланишини герметизация қилиш, ҳудудни ўраб олиш ва тўлдирилган полигонларни қайта тиклаш бўйича ишлар олиб борилмаган. Полигонлар шунчаки горизонт бўйлаб кенгайиб кетаверди", - дейди Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Хабибулла Хусанов.

2017 йилда полигонлар Давлат экология қўмитаси тасарруфига топширилганда, улар аллақачон 80-90% тўлган эди.

© Госкомэкологии УзбекистанаПолигон ТБО в Навоийскоой области
Ахлат қаерга олиб кетиляпти ёҳуд Ўзбекистон экологиясини қандай кўмиб қўймаслик керак - Sputnik Ўзбекистон
Полигон ТБО в Навоийскоой области

Йиғилган муаммоларни ҳал қилиш учун 2019-2028 йилларга мўлжалланган коммунал қаттиқ чиқиндиларни бошқариш Сратегияси ишлаб чиқилган. Бундан ташқари, "Чиқиндилар тўғрисида" янги қонун лойиҳаси тайёрланди. Атроф-муҳит соҳаси мутахассислари ва вакиллари кўплаб муаммоларни ҳал қилишларига тўғри келади. Улар орасида ҚМЧ ҳосил бўлишининг секинлаштириш ва хавфли хусусиятларининг пасайтириш, чиқиндилардан олинган хом ашё, энергия ва материалларнинг қайта ишлатилиши, шунингдек қайта ишланмайдиган таркибий қисмларнинг утилизация қилишлардир

Шунингдек, стратегияда мавжуд полигонларни оптималлаштириш, шунингдек, замонавий 59 замонавий полигон қуриш кўзда тутилган. Бундан ташқари, ахлат ташиш станциялари қурилади.

"Мавжуд полигонларнинг оптималлаштиришда полигонларда чиқиндилар хажмини камайтириш ҳисобига аҳоли пунктларидан узоқлигини ҳисобга олган ҳолда уларнинг сонини камайтиришни назарда тутилади", - дея тушунтиради Хусанов.

Полигонлар сонини камайтириш ва майдонлар сонини қисқартириш учун қайта ишлаш тармоғини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Агар 2019 йилда 7,1 миллион тонна ҚМЧдан атиги 20 фоизи қайта ишлашга ўтказилган бўлса, келажакда бу улушни 60 фоизга этказиш режалаштирилган.

Бироқ, ижобий динамика равшан - 2018 йилда маиший чиқиндиларнинг атиги 9% қайта ишланган. Ихтисослашган корхоналар сони ҳам ошди - 183 дан 219 гача.

Оптималлаштириш натижасида сақланиб қолган полигонлар қайта қурилади ва янгилари эса замонавий талабларга жавоб берадиган тарзда қурилади. Хусусан, кейинчалик қайта ишлаш мақсадида алоҳида таркибий қисмлар ва биомассаларни ажратиб турадиган линиялар пайдо бўлади.

Ахлат эмас, балки хом ашё

Йилига қарийб 1,3 миллион тонна ахлат қабул қилган хусусий корхоналар асосида ҚМЧдан қимматбаҳо таркибий қисмларни қайта ишлаш бўйича республикада самарали тизим яратилган.

© Госкомэкологии УзбекистанаЛиния по разделению мусора в Бухаре
Ахлат қаерга олиб кетиляпти ёҳуд Ўзбекистон экологиясини қандай кўмиб қўймаслик керак - Sputnik Ўзбекистон
Линия по разделению мусора в Бухаре

"Улар ўз-ўзига хизмат қилишда ушбу кўрсаткичга эришдилар, яъни давлат томонидан бирон-бир имтиёз берилмади", - деб таъкидлади Хабибулла Хусанов.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, қаттиқ чиқиндиларни саралаш ва мавжуд қайта ишлаш корхоналарига етказиб бериш учун ўрнатилган тизим давлат кўмаги ёрдамида нафақат қайта ишлаш улушини оширади, балки полигонларнинг тўлдирилишини сезиларли даражада камайтириши мумкин, бу эса мамлакатда экологик вазиятни яхшилашга олиб келади.

© Госкомэкологии УзбекистанаЛиния по разделению мусора в Бухаре
Ахлат қаерга олиб кетиляпти ёҳуд Ўзбекистон экологиясини қандай кўмиб қўймаслик керак - Sputnik Ўзбекистон
Линия по разделению мусора в Бухаре

Дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китобларга кўра, ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш учун тахминан 1 миллиард доллар маблағ керак бўлади. Лойиҳани халқаро молия институтларининг кредитлари ва грантлари, шунингдек, давлат-хусусий шериклик асосида хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда молиялаштириш режалаштирилмоқда.

Шунда, Европа тикланиш ва тараққиёт банки мамлакатнинг икки вилоятидаги чиқиндиларни қайта ишлаш инфратузилмасини модернизация қилиш учун 180 миллион евро миқдорида кредит беришга тайёр. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 8 та замонавий полигон яратиш билан 33 та полигонни қайта тиклаш, 13 та чиқиндиларни қабул қилиш станцияларини ташкил қилиш, 8 та чиқинди саралаш ускуна ва 8 та био-ўғитлар чиқариш учун органик чиқиндиларни йиғиш жойлари қуриш режалаштирилган.

"Ахлат" ахлоқи

Маиший ахлат муаммосини ҳал қилиш нафақат давлатга, балки фуқароларнинг ўзига ҳам боғлиқ. Аҳоли томонидан маиший чиқиндиларни мустақил саралаш ҚМЧларни қайта ишлаш жараёнини сезиларли даражада соддалаштиради ва арзонлаштиради. Ўзбекистонда маиший чиқиндиларни аҳоли ўртасида саралашга уринишлар бўлган, аммо ҳар хил сабабларга кўра фойда бермади.

"2019 йил декабр ойида Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида БМТТД иштирокида ватандошларимизнинг тўғридан-тўғри уйларида ахлатни саралаш бўйича биринчи пилот лойиҳа бошланди. Дастлабки босқичда у Сирожиддинов кўчаси бўйлаб ("Братские могилы" ҳудудида) хусусий уйларда хусусий секторда амалга оширилади. Маҳаллага ҳар бири 120 литр ҳажмдаги 630 та пластик идишлар топширилди, - дейди Хабибулла Хусанов.

© Госкомэкологии УзбекистанаРаздельный сбор мусора
Ахлат қаерга олиб кетиляпти ёҳуд Ўзбекистон экологиясини қандай кўмиб қўймаслик керак - Sputnik Ўзбекистон
Раздельный сбор мусора

Чиқиндиларни олиб кетишда ҳар бир чиқинди тури учун алоҳида махсус машина бўлади. Бундан ташқари, бутун шаҳар бўйлаб кўп қаватли бинолар яқинидаги ахлат йиғиш жойларида полимер чиқиндилари ва қоғозларни алоҳида йиғиш учун идишлар, шунингдек, ишлатилган батареялар ва термометр учун 700 дан ортиқ махсус идишлар мавжуд.

Шу билан бир вақтнинг ўзида, яна бир лойиҳа - "hashar week" (ҳашар ҳафталиги) бошланди, унга бир қатор дастурлар киритилган: "яшил офис", "яшил уй" ва "Z авлоди". Ушбу фуқаролик ташаббуси аҳоли орасида ҳам, бизнес ҳамжамиятида ҳам чиқиндиларни алоҳида йиғишни оммалаштиришга қаратилган.

© Госкомэкологии УзбекистанаРаздельный сбор мусора
Ахлат қаерга олиб кетиляпти ёҳуд Ўзбекистон экологиясини қандай кўмиб қўймаслик керак - Sputnik Ўзбекистон
Раздельный сбор мусора

Бундан ташқари, қайта ишлаш ҳомашё учун стационар йиғиш пунктларини яратиш ишлаб чиқилмоқда, бу ерда қўшимча равишда китоб алмашиш ёки бепул Wi-Fi тармоғидан фойдаланиш мумкин.

Иқтисодиёт ва экология

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш фаолиятини бошқариш ва экологик вазиятни яхшилаш учун иқтисодий усулларга моҳирона ўтиш талаб этилади. Бунинг учун "Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" махсус меъёрий ҳужжати тайёрланди. Норматив ҳужжат ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчиларга муайян товарлардан, шу жумладан қадоқлашдан кейин ҳосил бўлган чиқиндиларни тўплаш, йўқ қилиш, қайта ишлаш ва (ёки) зарарсизлантиришни таъминлаш мажбуриятини қўяди. Бунинг учун улар тегишли инфратузилмага эга бўлиши керак. Шунингдек, лойиҳа ишлаб чиқарилаётган ва импорт қилинадиган атроф-муҳит учун зарарли бўлган товарларга (шу жумладан қадоқлашни) экологик солиқни жорий этишни кўзда тутади.

Ўзбекистон ҳукуматига йўллаган мурожаатида Ўзбекистон Президенти атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тадбирларини кучайтириш ва 2020–2025 йилларга мўлжалланган экологик дастурни ишлаб чиқиш топшириғини берди. Шунингдек  республиканинг экологик кодекси лойиҳасини яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Мусор на полигоне твердых бытовых отходов - Sputnik Ўзбекистон
Оҳангарон туманида чиқинди полигонидан биогаз олиб, электр энергияси ишлаб чиқарилади

Ҳозирча Ўзбекистонда ахлат сектори хорижий сармоядорлар учун ёқимсиз бўлиб қолмоқда. Бу саралаш ва қайта ишланадиган қимматбаҳо таркибий қисмлар улушининг пастлиги, шунингдек, полигонларда жойлашган ҚМЧлар таркиби билан боғлиқ. Кам чиқиндили ва чиқиндисиз технологиялардан фойдаланишни рағбатлантириш, шунингдек экологик стандартлар ва нормативларни жорий этиш, "яшил тарифлар" ва бошқа рағбатлантирувчи иқтисодий воситаларни қўллаш бўйича алоҳида ишлар олиб борилиши керак.

Шу билан бирга, чиқиндиларни бошқариш соҳасида "ифлослантирувчи тўлайди" тамойили бўйича давлат назоратини кучайтириш, шунингдек аҳолининг экологик маданиятини ошириш талаб этилади.

Янгиликлар лентаси
0