“Тузини еб”: Фарғонада меҳмон Spark машинасини олиб қочди

Oбуна бўлиш
Фарғонадаги уйлардан бирига меҳмон бўлиб келган 26 ёшли фуқаро уй эгасининг оқ рангли Spark машинасини олиб қочди ва машинанинг дискаларини пуллаб юборди.

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Фарғона шаҳридада фуқаронинг уйига меҳмон сифатида келиб, унинг Spark машинасини олиб қочган шахс ушланди.

Тергов департаменти хабарига кўра, Шароф Рашидов кўчасида уйлардан бирига меҳмон бўлиб келган 26 ёшли Э.Р. уй эгаси 28 ёшли А.А.нинг бошқа хонага кирганлигидан фойдаланиб, унинг оқ рангли Spark машинасини олиб қочган.

Тезкор қидирув тадбирлари натижасида жиноятчи “Нефтчилар” ўйингоҳи олдида ушланган.

Маълум бўлишича, у автомашинанинг 4 дона қуйма дискаси ва шиналарини 120  доллар ҳамда 480 минг сўмга сотиб юборган. Автомашинага эски турдаги шиналар ўрнатган. Улар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Э.Р. гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0