ТОШКЕНТ, 5 мар - Sputnik, Азамат Шокиров. Тожикистон пойтахтидаги супермаркет жавонлари ва деҳқон бозорларини харидорлар томонидан амалга оширилган оммавий ҳужуми кечаги кунда қолиб кетди.
Бугунги кунда бундай қўзғалиш кузатилмаяпти. Ун, шакар ва ўсимлик ёғи савдосидан мамнун сотувчилар даромадларини ҳисоблашмоқда.
"Одамлар бозор атрофида ваҳим барча маҳсулотларни жавонлардан супуриб ташладилар. Мен Меҳргон бозорида йўловчиларни тушираётганимда, бир киши олдимга югуриб келиб, уйига харидларни етказиб бериш учун олдиндан пул тўлади. Улар салонга ун, гуруч, шакар қопларири, писта ёғи қадоқланган коробкаларни жойладилар", - дейди такси ҳайдовчиси Искандар.
Микроавтобусни ижарага олишга улгурмаганлар такси тўҳташ жойларида югуриб юриб бирданига икки-учта машинани ижарага олишар эди.
"Бир аёл бирданига учта таксига буюртма берди, салон ва юкҳонани сумкалар, қоплар ва қутилар билан. Мен ундан ҳазиллашиб "Хола, урушга тайёрланяпсизми?" - деб сўрадим. Ва у коронавирус эпидемияси сабабли барча бозорлар ёпиларкан ва кейин очарчилик бошланади, деб жавоб берди", - дея кулади такси ҳайдовчиси Аҳрор.
Тўпалоннинг сабаби ижтимоий тармоқларнинг тожик сегментидаги ваҳима хабарлари эди. Одамларнинг кўп жойга тўпланишига йўл қўймаслик учун масжидларнинг ёпилиши ҳақидаги хабар пойтахт аҳолисини баттар ҳаяжонга солди. Душанбе чеккасида жойлашган Гипрозем шаҳридаги улгуржи бозор ёпилгани ҳақидаги уйдирма хабар оловга ёғ қуйди.
Одатда бу ерга, шаҳар атрофидаги деҳқонлар озиқ-овқат маҳсулотлари, асосан сабзавот, мева ва ўтларни олиб келишган. Бу ердан маҳсулотлар пойтахтнинг бошқа бозорларига тарқаларди.
Бозорлардаги маҳсулот сотиб олишга улгурмаган Душанбе аҳолиси супермаркетларга шошилишди, гарчи нархлар бозор нархларидан 10-15 фоизга қимматроқ. Бу ерда ҳам улар консерва маҳсулотларига эътибор бермай, ун, шакар ва ўсимлик ёғини тортиб кетишди.
"Менинг бувим уруш пайтида биринчи навбатда туз, совун, гугурт ва керосин сотиб олишганини айтишди, лекин бизда бундай товарлар йўқ, биринчи иккитасидан ташқари. Лекин ҳамма жойда туз бор, сиз исталган дўкондан сотиб олишингиз мумкин, чунки у ўзимизда ишлаб чиқарилади. Аммо импорт қилинган озиқ-овқатларни катта ҳажмда олишди", - деди сотувчи Аҳмад.
Дарвоқе, вилоятларда бундай тенденциялар кузатилмади, барча савдо объектлари одатдагидек ишлади. Коронавирус туфайли ваҳима вируси фақат Душанбе шаҳрида тарқалди.
Бугунги кунда пойтахт бозорлари ва супермаркетларида харидорларнинг катта оқими йўқ. Аммо ун, ўсимлик ёғи ва шакарнинг нархи кечаги даражада қолмоқда. Савдогарлар вужудга келган вазиятдан барча мумкин бўлган даромадни чиқариб олиш умидида.
Ҳозирда ун тожиклар рационида асосий маҳсулот ҳисобланади. У асосан Қозоғистондан олиб келинади, аммо оҳирги пайтларда маҳаллий чакана сотувчилар шу ерда қайта ишланадиган буғдойни афзал кўришмоқда. Стратегик товарлар нархининг кўтарилиши (кеча 50 кг учун 210 дан 250 сомонийгача) истеъмолчилар чўнтагига жиддий зарар етказади.
Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги баёнот бериб, республикада қотил вируси эпидемияси тарқалиши ҳақидаги миш-мишларни рад этди ва аҳолини турли миш-мишлар туфайли ваҳима қўзғамасликка чақирди. Эпидемиологлар фуқароларга яқин алоқада бўлмаслик, қўл сиқиш, қучоқлаш ва ўпишдан бош тортишни тавсия қилади.
Агентлик маълумотларига кўра, ҳозирга қадар мамлакатда коронавирус ҳолатлари қайд этилмаган. Карантин зоналарида 320 киши назорат остида қолмоқда, уларнинг барчаси чет элликлар. Давлат чегарасини кесиб ўтишда 5 давлат фуқаролари дарҳол шифокорлар назоратига ўтказилади: Хитой, Жанубий Корея, Эрон, Италия ва Афғонистон.