Ўзбекистон ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулот ўтказди

© Sputnik / Рамиз БахтияровУзбекско-таджикские учения на полигоне Гурумсарой
Узбекско-таджикские учения на полигоне Гурумсарой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бўлиб ўтган “Енгилмас соқчи ‒ 2020” ўқув машғулотларининг асосий мақсади ҳар икки давлатнинг хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашдан иборат бўлган.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Жиззах вилоятининг “Фориш” тоғ полигонида Ўзбекистон-Америка “Енгилмас соқчи ‒ 2020” қўшма ўқув машғулотлари ўтказилди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар қилди.

Вертолеты наносят удар с воздуха по позициям боевиков в рамках учений Центр-2019. - Sputnik Ўзбекистон
"Марказ-2019" машғулотларининг пинҳона маъноси ва реал якунлари: Ғарб нега безовталанди

24 февраль кунидан 2 март кунига қадар Ўзбекистон Миллий гвардияси ва Қуролли кучларининг тегишли тузилмалари ва АҚШ Қуролли кучларининг Марказий қўмондонлиги билан ҳамкорликда қўшма аксилтеррор машқлари ўтказилган.

“Бўлиб ўтган “Енгилмас соқчи ‒ 2020” ўқув машғулотларининг асосий мақсади ҳар икки давлатнинг хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда юзага келиш эҳтимоли бўлган инқирозли вазиятларда тегишли чораларни кўриш борасидаги ҳаракатларни мувофиқлаштириш даражасини оширишдан иборат бўлди”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, ҳамкорликда ўтказилган ўқув машқлари келгусида ҳар икки мамлакат ҳарбий хизматчилари турли хавф-хатарларга дуч келганларида тезкор ва аниқ қарор қабул қилишлари ва уларнинг олдини олишларига, шунингдек, биргаликдаги уюшқоқ ҳаракатларни амалга ошира олишлари учун хизмат қилади.

Министр обороны РФ Сергей Шойгу на полигоне Донгуз, где проходит основной этап стратегического командно-штабного учения Центр-2019. - Sputnik Ўзбекистон
Шойгу ўзбек ҳарбийларини тақдирлади

Шу билан бирга Ўзбекистон нафақат америкаликлар, балки ўзининг яқин қўшнилари билан ҳам фаол ўқув машқларини ўтказмоқда. Масалан, 2019 йил сентябрида “Марказ-2019” халқаро ўқув машқлари бўлиб ўтди. Унда Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон ва Ҳиндистондан ҳарбийлар иштирок этди.

“Ғурумсарой” дала-ўқув майдонида ўзбекистонлик ва тожикистонлик ҳарбийлар иштирокида "Марказ – 2019" доирасида ўтказилган  қўмондонлик-штаб стратегик ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.

Янгиликлар лентаси
0