ТОШКЕНТ, 4 мар – Sputnik. Кеча 3 март куни Ўзбекистон Хитойга иккинчи партия инсонпарварлик ёрдамини юборди, деб хабар қилмоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшриғига асосан 2020 йилнинг 3 март куни соат 15:30 да Махсус борт навбатдаги инсонпарварлик ёрдами билан коронавирусга қарши курашиш учун амалий кўмак бериш мақсадида Хитой Халқ Республикасига учиб кетди”, - дейилган хабарда.
Мудофаа вазирлигининг CASA C-295 русумли ҳарбий самолёти Тошкентдан Урумчига жўнаб кетди.
Инсонпарварлик ёрдамининг иккинчи партиясига ҳам, биринчи партияда бўлгани каби – бир марталик стерил қўлқоплар, ҳимоя комбинезонлари, ҳавони фильтрлаш маскалари ва бошқа буюмлардан иборат, дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 12 феврал кун Ўзбекистон Хитойга "Ил-76" ҳарбий самолётида биринчи партия инсонпарварлик ёрдамини жўнатган эди.