Талабаларнинг ушбу ўқув йили учун контракт тўлаш муддати 20 мартгача узайтирилди

Oбуна бўлиш
Олий ўқув муассасалари талабаларининг 2019/2020-ўқув йилининг биринчи ярим йили учун тўлов-шартнома шартларини бажариш муддати узайтирилди.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. 2019/2020 ўқув йилининг биринчи ярим йили учун тўлов-шартнома шартларини бажариш муддати 20 мартгача узайтирилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар қилмоқда.

Давлат комиссиясининг 2020 йил 28 февралдаги 13-сон баёни билан 2019/2020 ўқув йилида:

Ўзбекистонда талабаларга контрактни йилига тўрт маротаба тўлаш имконияти яратилди

- ОТМлар бакалавриат таълим йўналишлари (кундузги, сиртқи, кечки, махсус сиртқи таълим шакллари)га ҳамда магистратура мутахассисликларига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган (шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган) абитуриентлар;

- ўқиши кўчирилган ва қайта тикланган талабалар;

- хорижий фуқаролар ўқиши учун тўлов-контракт маблағларини биринчи ярмини ўтказиш ва уларни талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2020 йил 20 март (шу куни ҳам киради) этиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда талабаларга контрактни йилига тўрт маротаба тўлаш имконияти яратилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0