Россия Эронга коронавирусга қарши курашишда қандай ёрдам бериши мумкин – эксперт

© AFP 2023 / Atta KenareДезинфекция поезда в метро в Тегеране
Дезинфекция поезда в метро в Тегеране - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Врач-иммунолог Владислав Жемчугов Россия Эронга коронавирусга қарши қандай ёрдам бериши борасида ўз мулоҳазаларини билдирди.

Ҳозирги кунда Эронда коронавирус билан боғлиқ вазият оғир ва Россия эпидемияга қарши тадбирларни ўтказишда ёрдам бериши мумкин, дейди Владислав Жемчугов, тиббиёт фанлари доктори, врач-иммунолог, ўта хавфли инфекциялар бўйича мутахассис.

“Биз аниқ нималарга ёрдам беришимиз мумкин: ташхис синов тизимларини ишлаб чиқиш, зарур жиҳозлар, ҳимоя қутилари, ходимлар учун ҳимоя костюмлари, беморларни олиб юрадиган ёпиқ замбилларни етказиб беришимиз мумкин  - буларнинг ишлаб чиқарилиши бизда яхши йўлга қўйилган. Бу биринчи навбатда керак бўладиганлари”, - деди мутахассис Sputnik радиоси эфирида.

Унинг фикрига кўра, Россияда жиддий ва ўта хавфли инфекцияларга қарши курашишда бир асрлик тажрибага эга бўлган, давлат даражасида яхши ишлайдиган тизим мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Эронда коронавирус юқтирганМувофиқлик кенгаши (Эрон олий раҳбари қошидаги кенгаш органи) аъзоси Муҳаммад Мирмуҳаммадий вафот этди.

Эрон эпидемиянинг тарқалиш марказларидан бирига айланди. Вирусни юқтирганлар сони минг кишига етди, улар орасида - ҳукумат вакиллари. 54 нафар эронлик эпидемиянинг қурбони бўлди.

Жемчугов: в борьбе с коронавирусом Россия поможет не только Ирану и Китаю
Янгиликлар лентаси
0