Ўзбекона Докаш: Тошкентда тунги гастрономик кўча яратишмоқчи

© Sputnik / Дильшода РахматоваУлица Заводская в Ташкенте
Улица Заводская в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бир неча ой ичида Тошкент Самарқанд ва Бухорога олиб борадиган йўлнинг ўтиш марказидан тўла-тўкис сайёҳлик шаҳрига айланиши мумкин, бу ерда нафақат меҳмонлар, балки экспатлар ҳам ўзларига бирор машғулот топишлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 4 мар - Sputnik. Ўзбекистон пойтахтида маҳаллий колорит ва Европа тенденцияларини ўзида мужассам этган бетакрор бурчак пайдо бўлиши мумкин. OSOKINS Project Delivery бошқарувчи ҳамкори Роман Осокин Sputnik Ўзбекистонга берган интервьюсида Тошкентда "гастрономик кўча" яратиш ҳақида, бунга намуна сифатида нима хизмат қилгани ва лойиҳанинг иқтисодиёти ҳақида сўз юритди.

Омиллар

Чет эллик сайёҳлар учун транзит бекати бўлиб қолган ҳолда, Тошкент тарихий обидалар бўйича туристик марказ сифатида Самарқанд, Бухоро ва Хива билан рақобатлаша олмайди. Меҳмоннинг пойтахтда қолиши учун, шаҳар чет элликларга янги сайёҳлик маҳсулотларини таклиф қилиши керак. Улардан бири гастрономик туризм бўлиши мумкин, дейди Роман Осокин.

Роман Осокин
Ўзбекона Докаш: Тошкентда тунги гастрономик кўча яратишмоқчи - Sputnik Ўзбекистон
Роман Осокин

Яна бир муҳим жиҳат, дея қўшимча қилди у, маҳаллий атмосферага шўнғиш. Бунинг учун шаҳарнинг ўзига хос такрорланмас майдонлари, пиёдалар учун қулай муҳит, бир жойда ўзида ҳордиқ чиқариш учун турли хил шакллар ва бошқа меҳмонлар ва шаҳар аҳолиси билан алоқа қилиш имконияти мавжуд бўлиши керак.

"Ўзбекистонда" ташкиллаштирилган "автобус" сайёҳлиги муҳим ўринга эга бўлишига қарамасдан, мамлакатга борган сари кўпроқ одамлар мустақил равишда ташриф буюрмоқдалар. Ёшларга ёки хизмат сафарига келганлар учун Тошкентда вақт ўтказишнинг Тошкентда янги шаклларига эҳтиёж сезилмоқда. Шаҳар саёҳат ва гастрономик микро-кластерлари мустақил сайёҳларни жалб қилади", - деди мутахассис.

Бундан ташқари, Осокин таъкидлашича, дунё бўйлаб саёҳат қилаётган ўзбекистонликларнинг кўплари ўз ватанларида яҳши маънода шовқинли кўчада энгил газак ва бир стакан шароб билан ўтиришлари мумкин бўлган жойларни топа олмайдилар. Чет элда юриш масофасида кафе ва ресторанларни танлаш имконияти йўқ. Шундай қилиб, "мазали квартал" нафақат меҳмонлар, балки Тошкент аҳолиси ва чет элликларнинг диққатини тортадиган жой бўлади.

© Sputnik / Дильшода РахматоваРоман Осокин
Ўзбекона Докаш: Тошкентда тунги гастрономик кўча яратишмоқчи - Sputnik Ўзбекистон
Роман Осокин

Бундай бўшлиқларга талаб мавжуд, демак, яқин орада Ўзбекистон пойтахтида бир нечта шунга ўхшаш гастрономик воҳалар пайдо бўлиши мумкин.

Жойни танлаш

"Мен ўзимни Тошкент бўйича мутахассис деб ҳисобламайман, аммо мен кўриб турганимдек, Заводская кўчаси, ҳозирги Абдулла Каҳҳор кўчасини шовқинли ва мазали кварталга айланиш учун барча шарт-шароитлар мавжуд. Энг муҳими – бу кўчада аллақачон жуда гавжум ва тотли кафе ва ресторанлар мавжуд. Бу ерда шаҳарда машҳур круасан тайёрланадиган замонавий кафе, ҳақиқий грузин ҳовлиси ва энг қиммат ўзбек ресторанларидан бирига қўшни оддийгина чойхона. "Эрталабда кофе, кечки пайт шароб" ғоясини қўллўвчи ва ҳамиша бўш қахваҳоналар ҳам мавжуд. Бу шунга ўҳшаш квартал учун жуда мос келади", - деди Осокин.

"Заводскаядаги" мазали квартал "ўрта+" нарх сегменти учун мўлжалланган. Харидорларнинг ёшига ҳам шундай ёндашув. Муаллифларнинг фикрига кўра, ушбу жойнинг "бутиклик жиҳати"ни, унинг эксклюзив атмосферасини сақлаб қолиш учун маълум нархлар оралиғини сақлаш керак. Шундай усул Москвадаги Патриарши кўллари атрофидаги ҳудудда, Малая Бронная кўчасида қўлланди, энду у жуда шовқинли бўлишдан тўхтаб, аммо Россия пойтахтининг энг "тусовка" кўчаси бўлиб қолди.

Тошкент вилоятида 21 декабр куни янги “Амирсой” тоғ-чанғи курорти очилди. - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Куршевели - Амирсой очилишидан ёрқин суратлар

Лойиҳанинг "Мазали квартал" номини - Роман Осокин маҳаллий туризм гуруси Михаил Шамшидов билан ўйлаб топди.

Мутахассиснинг фикрига кўра, ушбу майдоннинг афзаллиги шундаки, ободонлаштириш учун ҳеч қандай инвестиция ёки катта сармоя керак эмас ва шу билан бирга шаҳар маъмурияти билан мувофиқлаштириш кераксиз. Бунинг учун талаб қилинадиган нарса фақатгина шу маконни "дастурлаш" ва келажакда ушбу худуднинг танланган концепцияси ва фалсафасига амал қилишдир.

"Биз сўрашимиз мумкин бўлган ягона ва қийин масала бу кўчани бир томонлама қилишдир. Ҳозирда у транспорт воситалари билан тўлдир. Биз ҳозирча уни пиёдалар учун тўлиқ очиш ҳақида гапирмаяпмиз, лекин йўлнинг бир чизиққача қисқартирилиши ресторанларга столиклар жойлаштириш учун бўш жойдан фойдаланишга имкон беради", - дея тушунтиради Осокин.

© Sputnik / Дильшода РахматоваУлица Заводская в Ташкенте
Ўзбекона Докаш: Тошкентда тунги гастрономик кўча яратишмоқчи - Sputnik Ўзбекистон
Улица Заводская в Ташкенте

Келажакда бу кўча меҳмонлар ва фуқароларнинг ўзлари орасида машҳур бўлиб қолса, бу ерда фақат пиёдалар учун ҳудудни очиш ҳақида ўйлаш мумкинлигини истисно қилмади.

Осокин миллионлаб сайёҳларга яхши таниш Лиссабондаги Докаш туманини шаҳарларнинг бу каби муваффақиятли ва дунёга машҳур намуналари сифатида келтирди. Бироқ, унинг ўзи Сан-Францисконинг North Beach гастрономик квартали ва бошқа кичикроқ кўламли лойиҳалар тажрибасига эътиборини қаратмоқда. Бундан ташқари, эксперт бу атрофдаги муассасаларга автотураргоҳлар тақдим қилишда маҳаллий ҳокимият идораларининг Америка тажрибасини қабул қилишини фойдали деб билади.

"Бу нафақат кўчани сайёҳлар учун янада жозибали қилади, балки кичик бизнеснинг ривожланишига ҳам ёрдам беради", - деди Осокин.

Лойиҳанинг қамров доираси

Келгусида Тошкентнинг ўзидан ташқари бошқа минтақаларда ҳам туристик кластерлар ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бунинг учун мутахассислар ҳар ҳил турдаги бўш вақтни ўтказиш турларини "ўсиш нуқталарини" кўриб чиқмоқдалар. Экологик-вино-гастрономик туризм марказига айланиши мумкин бўлган Паркент диққатга сазовор жойлардан биридир.

"Ҳозирча биз фақат Тошкент шаҳрини, асосан шаҳар марказини кўриб чиқмоқдамиз. Агар "Вкусный квартал" (Мазали квартал) лойиҳаси муваффақиятли бўлса, бизнинг экспертлар гуруҳимиз минтақаларда ҳам ишлашдан мамнун бўлади. Мен билишимча, масалан, тарихий Самарқанд шаҳрида кечки соат 5-6 дан кейин деярли ҳамма уйқуга кетади. Туристга уйқуга кетишдан олдин қиладиган иши йўқ. Бизнинг ғоямиз шу-ки, муваффақиятли лойиҳаларни бошқа ҳудудларда ҳам амалга ошириш", - таъкидлайди Осокин.

Унинг ҳисоб-китобларига кўра, гастрономик кваарталнинг ишга туширилишига бир неча ой кетади. Агар иш ҳозир бошланса, унда сентябргача Тошкентда янги сайёҳлик зонаси пайдо бўлади – гавжум Европа услубида, аммо маҳаллий ранг-барангликдаги кўчалар.

Ушбу лойиҳа илгари ушбу ҳудудда жойлашган бир нечта ресторан эгалари томонидан қўллаб-қувватланган. Энди ташаббускор гуруҳ пойтахт ҳокимиятига расмий бизнес-режани тайёрламоқда.

Янгиликлар лентаси
0