ТОШКЕНТ, 4 мар - Sputnik. Ўзбекистонда темир йўл станцияларида поездга чиқиш пайтида рўйхатга олиш тизимини соддалаштиради. Бунинг учун киришда валидатор ўрнатилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
“Кодларни ўқийдиган мобил қурилма-валидатор йўловчи поездининг ҳар бир вагон назоратчисида ҳам бўлади”, - дея қўшимча қилди компания.
Электрон чиптани расмийлаштирган йўловчига энди уни чоп этиш керак бўлмайди. Бунинг ўрнига, код ўқувчи мосламага QR ёки штрих-кодли мобил телефонни яқинлаштириш кифоя.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб маҳаллий темир йўлчилар халқаро йўналишларда ҳаракатланадиган барча йўловчи поездларида электрон рўйхатга олишни бошладилар.
Энди А4 варақасида электрон чиптани чоп этиш кифоя. Унда ҳарфлар ва рақамлар аниқ кўриниши жуда муҳимдир.
Шунингдек, сотиб олинган электрон чипталарни онлайн тарзда қайтариш мумкин.