ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. 4 март, чоршанба кунидан бошлаб Тожикистон пойтахтида масжидлар намозхонлар учун ёпилади.
Sputnik Тожикистон нашрига шаҳар масжидларига қатнайдиганларнинг икки нафари 3 март куни хуфтан намози ўқилгандан сўнг Шоҳмансур и Исмоил Сомоний туманлари имом хатиблари энди улар намозларни ўз уйларида адо қилишларини маълум қилишганини тасдиқлаган.
Уларнинг сўзларига кўра, мазкур буйруқ ҳукумат тузилмасидан фуқароларни вазият ҳақидаги хабардор қилиш учун келиб тушган.
“Имом хатиб бутун дунё бўйлаб коронавирус деб аталувчи юқумли касаллик тарқалаётгани ва у тез одамдан одамга юқишини айтди. Амалдорлар бу намозхонлар ва уларнинг оилалари саломатлиги мақсадида қабул қилинган вақтинчалик чора эканини айтишган. Бироқ одамлар қўрқмаслиги керак”, - деган суҳбатдошлардан бири.
Ҳозирда нашр ушбу хабар юзасидан ҳукуматнинг расмий изоҳини олишга муваффақ бўлмаган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги барча олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида коронавирус инфекциясига қарши эҳтиёт чоралари кучайтирилиб, тегишли чекловлар ўрнатилди. Барча халқаро тадбирлар, олимпиадалар ва шу каби бошқа тадбирларни ҳам ўтказмаслик ва уларда қатнашиш учун чет мамлакатларга бормаслик чораларини қатъий кўриш вазифалари белгиланди.