ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Пойтахтнинг Бектемир туманидаги “Қўйлиқ” бозори яқинидаги дўконларда ёнғин содир бўлди.
Тошкент ИИББ хабарига кўра, 3 март куни соат 06:54 да ФВВ Тошкент шаҳар бўйича Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг тезкор хизмати рақамига ёнғин ҳақида хабар келиб тушган.
Тошкент халқа автомобиль йўлида жойлашган дўконлардан бири ҳамда қовурилган товуқ гўшти тайёрланадиган хона аланга олган.
Таъкидланишича, воқеа жойига бир неча дақиқалар ичида ўт ўчирувчилар етиб келишган ва ёнғин соат 07:19 да тўлиқ ўчирилган Ёнғин натижасида дўконнинг том қисмида 40 кв.м. ҳудуд ёниб кетган.
Жабрланувчи ва қурбонлар бўлмади. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.