Машина люкидан ярим яланғоч ҳолда рақсга тушган қизлар қидирилмоқда - видео

© Facebook / Шерзод ҚосимовВ Ташкенте две полуголые девушки танцевали, высунувшись из люка автомобиля
В Ташкенте две полуголые девушки танцевали, высунувшись из люка автомобиля - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Lacetti русумли автомобиль люкидан чиққан ҳолда икки нафар енгил кийинган қизлар рақсга тушаётганликлари акс этган.

ТОШКЕНТ, 3 мар – Sputnik. Ижтимоий тармоқларда тарқаган видеоёзувда ҳаракатланиб борган Lacetti русумли автомобиль люкидан чиққан ҳолда икки нафар енгил кийинган қизлар рақсга тушаётганликлари акс этган.

Ушбу ҳолат 2020 йил 26 февраль кунига ўтар тунда содир бўлган ва шу куннинг ўзида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан тегишли чоралар кўрилди.

Аниқланишича, Lacetti русумли автомобиль (давлат рақами 01 J 299 HA) ҳайдовчиси 23 ёшли Жавоҳир Б. Юнусобод тумани Истиқлол кўчасидан ҳаракатланиб борганда икки нафар йўловчиларига хавфли тарзда люкдан чиқишларига йўл қўйган. Ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 138 моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ баённома тузилди.

Кейинчалик ҳайдовчининг маълум қилишича, у нотаниш қизларни манзилларига олиб бориб қўйиш учун йўлдан миндирган. Қоидабузарликнинг бевосита иштирокчилари ҳозирга вақтда аниқланмоқдалар, уларга нисбатан ҳам Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183 моддасига мувофиқ чора кўрилиши кўзда тутилмоқда.

Мазкур моддага кўра, “жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик – базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.”

Шунингдек қайд этиш лозимки, текширув давомида автомобилга амалдаги қонунчилик талабларини четлаб ўтилган ҳолда ўзгартириш киритилгани аниқланди (ўзгартириш киритиш учун ИИВ ЙҲХББ рухсати йўқ). Шу муносабат билан  Lacetti Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасига мувофиқ жарима майдончасига жойланди.

Янгиликлар лентаси
0