ТОШКЕНТ, 3 мар – Sputnik. Урал-Атирау балиқ заводи бригада ишчилари Жайик дарёсида (Нижняя Пешнойская) оғирлиги 148 кило, узунлиги 2,2 метр бўлган бакрабалиқни овлашди, деб хабар қилди Sputnik Қозоғистон.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, бу ўлчамдаги бакрабалиқлар камдан-кам учрайди. Урғочи балиқнинг ушланиши эса катта муваффақият деб ҳисобланади.
“Завод мутахассислари балиқни тўлиқ ўрганиб чиқишди. Ундан насл кўпайтиришда фойдаланилади”, - деб таъкилади Ўрмон ва ёввойи табиат қўмитасининг матбуот котиби Сакен Дилдахмет.
Унинг сўзларига кўра, Урал-Атираудаги осётр балиқлари ва Атирау осётр балиқлар заводи ишчилари Жайик дарёсидаги осётр балиқларини кўпайтириш мақсадида етти миллион дона ёш балиқ етиштирилади.
Осётр балиқлари йўқолиб кетиш арафасида турганлиги туфайли Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Қизил китобига киритилган.