Ўзбекистонда 1 майдан боғча пули ошади – жадвал

© Sputnik / Рамиз БахтияровДети в детском саду
Дети в детском саду - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистонда 1 майдан боғчага тўланадиган ота-оналар пули миқдорлари тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Ўзбекистонда 1 майдан болалар боғчаси учун тўлов миқдорлари ўзгаради. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ”Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар қилинди.

Боланинг пойтахт ва вилоят марказларидаги давлат боғчаларида 9 соат бўлиши нархи ўртача 15 фоизга ошади. Бир оиладан биттадан кўп бола борган тақдирда ҳам – нарх ҳар бир бола учун ўртача 15 фоизга кўтарилади. 

Қуйида 1 майдан амалга киритилаётган боғчага тўланадиган ота-оналар пули миқдорлари кўрсатилган.

© "Ҳуқуқий ахборот" телеграм каналиЎзбекистонда 2020 йил 1 майдан боғча пули миқдорлари ўзгаради
Ўзбекистонда 1 майдан боғча пули ошади – жадвал - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 2020 йил 1 майдан боғча пули миқдорлари ўзгаради

Қайд этилишича, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти, Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳри, Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод, Касби, Миришкор, Қамаши, Чироқчи, Нишон, Яккабоғ ва Ғузор туманларида, Бухоро вилоятининг Олот, Шофиркон, Қоракўл, Пешку ва Ромитан туманларида, Сурхондарё вилоятининг Қизириқ, Музработ, Олтинсой, Бойсун, Қумқўрғон, Узун, Сариосиё туманларида, Самарқанд вилоятининг Hypoбод, Қўшработ, Ургут, Булунғур ва Пахтачи туманларида, Жиззах вилоятининг Бахмал, Ғаллаорол, Фориш, Мирзачўл ва Янгиобод туманларида, Сирдарё вилоятининг Оқолтин, Мирзаобод, Ховос ва Сардоба туманларида, Фарғона вилоятининг Сўх тумани ҳамда Фарғона туманининг “Шоҳимардон” ва “Ёрдон” қишлоқларида жойлашган давлат мактабгача таълим ташкилотларида ота-оналар томонидан ҳар ойда болалар таъминоти учун тўланадиган ҳақ миқдори ўрнатилган тарифнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади.

Янгиликлар лентаси
0