ТОШКЕНТ, 2 мар - Sputnik. Ушбу йилнинг 1-ноябр куни Samarkand Half Marathon халқаро хайрия пойгаси бўлиб ўтади, деб ёзади матбуот хизмати.
Мусобақа иштирокчилари Самарқанднинг барча диққатга сазовор жойларини кўришга имкон берувчи йўналиш бўйлаб югуриб ўтадилар. Шунингдек, ярим-марафон иштирокчилар учун чегирмалар тақдим этилиши ҳам айтиб ўтилган.
Тез орада лойиҳа веб-сайтида ҳамма учун онлайн рўйхатдан ўтиш имконияти пайдо бўлади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган 2019 йилда ярим марафонда 25 мамлакатнинг тажрибали югурувчилари қаторида янги югурувчилар ҳам иштирок этишган, улар учун учта масофа кўзда тутилган: 21 км, 10 км ва 2 км.
Samarkand Half Marathon нафақат спорт мусобақасини, балки маданий-маърифий дастурни ҳам ўз ичига олган тадбирдир. Лойиҳанинг асосий мақсади маданий ва санъат объектларига кириш ва қўшилиш муаммосига жамоатчилик эътиборини жалб қилиш, шунингдек, Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзи ва спорт туризмини оммавийлаштириш.