“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖга янги раҳбар тайинланди

© Sputnik / Алексей ДружининПортфель с документами
Портфель с документами  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳукумат қарори билан “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ раислиги ва унинг ўринбосарлиги лавозимларида иккита тайинлов амалга оширилди. Бош вазир маслаҳатчиси ҳам ўзгарди.

ТОШКЕНТ, 2 мар – Sputnik. Бугунгача инвестиция ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича президент маслаҳатчиси ўринбосари сифатида фаолият юритиб келган - Нодир Собирович Отажонов “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ бошқарувининг раиси бўлди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот канали” маълум қилмоқда.

Подписание документов - Sputnik Ўзбекистон
Бухоро вилоятига янги ҳоким тайинланди

Нодир Собирович Отажонов ҳукумат қарори билан “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ бошқаруви раиси лавозимига тасдиқланган. Шу билан биргаликда Отажонов "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖнинг ягона акциядори - Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2020 йил 25 февралдаги қарорига мувофиқ жамият бошқаруви раиси лавозимига тайинланган.

Иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари Умиджон Салимов эса “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ бошқарувчи раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.

Бундан ташқари, Батир Асадиллаевич Ходжаев Бош вазирнинг саноат ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланган. Батир Ходжаев бунга қадар иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимида фаолият юритиб келган.

Янгиликлар лентаси
0