ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Жорий йилнинг 4 март санасидан Фарғона-Олмаота йўналишида мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.
Таъкидланишича, мазкур қатнов Ўзбекистон транспорт вазирлиги томонидан Фарғонадан Қозоғистонга борувчи йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида йўлга қўйилди.
1202 км.дан иборат масофадаги йўналишда ҳаракат вақти 22 соат 20 дақиқани ташкил этиб, қатнов “Фарғона шаҳар атрофи” автошоҳбекатидан соат 11:00 бошланади.
Чипталар “Фарғона шаҳар атрофи” автошоҳбекати ва “Сайран” автовокзалларида сотилади.