ТОШКЕНТ, 2 мар - Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тошкентда Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар бўйича комиссияси Канселярияси раҳбари Ян Сзечи бошчилигидаги делегацияси билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистон - Хитой стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида инфратузилма, саноат, маданий-гуманитар ва бошқа қўшма лойиҳаларни амалга оширишга иккала томон ҳам тайёр экани таъкидланди.
Шунингдек, савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди. Шу ўринда транспорт-коммуникация масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги таклифлар кўриб чиқилди.
Ундан ташқари Ўзбекистон-Хитой Минтақалар форумини ўтказиш ҳамда БМТ, ШҲТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Ўзаро ҳурмат ва ишонч руҳида ўтган музокараларда Хитой Элчи Жианг Ян иштирок этди.