Трамп Афғонистондан қўшинлар кечиктирилмай олиб чиқилишини маълум қилди

© Sputnik / Сергей ГунеевАҚШ президенти Дональд Трамп.
АҚШ президенти Дональд Трамп. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ ва “Толибон” радикал ҳаракати Қатарда тинчлик битимини имзолади. Битим Афғонистондан америка қўшинлари чиқарилишини ҳамда афғонлараро мулоқот бошланганлигини назарда тутади.

ТОШКЕНТ, 1 мар - Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Афғонистондан қўшинлар кечиктирилмай олиб чиқилишини маълум қилди.

“Бугун. Бу зудлик билан бошланади”, - дея жавоб қайтарган Трамп журналистларнинг толиблар билан битим доирасида Америка қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқиш қачон бошланиши ҳақида саволига. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Боевики движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ ва "Толибон" ўртасида тинчлик битими имзоланди

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва “Толибон” радикал ҳаракати 29 феврал куни Қатарда тинчлик битимини имзолади. Битим Афғонистондан америка қўшинлари чиқарилишини ҳамда афғонлараро мулоқот бошланганлигини назарда тутади. Ҳужжатга мувофиқ, АҚШ Афғонистондаги қўшинлари сонини 135 кун давомида 12 мингдан 8,6 минг кишигача қисқартириш мажбуриятини олади. “Толибон” келгусида зўравонликдан ўзини тийса, америкаликлар 14 ой давомида ўз кучларини ва НАТО кучларини олиб чиқишни давом эттирадилар. “Толибон” ушбу ҳаракатларга жавобан афғон ҳудудидан АҚШ ва бошқа давлатларга ҳужум қилиш учун фойдаланишдан воз кечиши лозим.

 

Янгиликлар лентаси
0