Анқарада Sputnik Туркиянинг уч ходимига ҳужум қилинди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишЛоготип международного информационного бренда "Спутник".
Логотип международного информационного бренда Спутник. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Журналистлар билан ҳозиргача боғланишнинг имкони бўлмаяпти. Россия ТИВ, Давлат думаси ушбу воқеага ўз муносабатини билдирди.

ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Анқарада Sputnik Туркиянинг уч нафар ходимининг уйига номаълум шахслар бостириб киришга уриниб, уларни ватанга хоинликда айблади. Бу ҳақда “Россия сегодня” халқаро ахборот агентлиги ва RT телеканали бош муҳаррири Маргарита Симоньян хабар қилди.

Sputnik Туркия нашрининг хабар қилишича, ҳодиса 29 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 22:30ларда содир бўлган. Ходимларнинг хонадонига 15-30 кишидан иборат гуруҳ бостириб киришга уринган. Номаълум шахслар миллатчилик шиорларини баланд овоз билан айтиб, ҳақорат ва таҳдид қилишган.

Ҳужумга учраган ходимлар полицияга шикоят аризасини топширганлар. Кейинчалик улар алоқага чиқмай қўйишган.

​Россия ТИВ Sputnik Туркия ходимларига уюштирилган ҳужум ва уларнинг қўлга олинишини “журналистлар ҳуқуқининг жиддий поймол қилишини” деб атаган.

“Журналистларни жисмоний зўравонлик билан қўрқитишган, касб фаолиятларини тўхтатишни талаб қилишган. Мавжуд маълумотларга кўра, кеча кечқурундан буён жабрланувчилар Туркия куч ишлатар тизимида бўлиб туришибди. Вазият улар билан алоқа ўрнатиб бўлмаётганлиги боис мураккаблашмоқда”, - дейилган Россия ТИВ баёнотида.

Россия Федерал кенгаши аъзоси Константин Косачёв, ўз навбатида, ушбу ҳодиса Москва ва Анқара ўртасидаги вазиятнинг мураккаблашишига олиб келишини маълум қилди.

Янгиликлар лентаси
0