Тошкент вилоятида босқинчилик уюштирган шахс қамоққа олинди

© Sputnik / Евгений ОдиноковНаручники
Наручники - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ёш аёлга ҳужум қилган номаълум шахс унинг турмуш ўртоғи бўлиб чиққан. Дастлабки тергов жараёнида босқинчига нисбатан айблов эълон қилинган ва у қамоққа олинган

ТОШКЕНТ, 29 фев - Sputnik. Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида босқинчилик содир этилди, тергов олиб борилмоқда, деб хабар берди Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ўзбекистоннинг криминоген ҳудудлари қайси?

Хабарда айтилишича, феврал ойининг бошида кундузи номаълум шахс "Охунбобоев" истироҳат боғида уйига қайтаётган 22 ёшли Н.С.га ҳужум уюштирган. Қизни уриб, тан жароҳати етказиб, 500 минг сўм пули ва "Xiaomi" русумли телефон аппаратини тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Натижада жабрдийда тан жароҳатлари билан тиббий муассасага мурожаат қилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Н.С. билан бирга яшаган 26 ёшли М.Б., содир этганлиги аниқланган ва ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 164-моддаси 1-қисми (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида М.Б.,га нисбатан айблов эълон қилинган ва унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Янгиликлар лентаси
0