ТОШКЕНТ, 29 фев — Sputnik. Газланган ичимлик ёки лимонадни тез-тез истеъмол қилиш липид алмашинув бузилиши хатарига олиб келади, дейилади Американинг юраклар ассоциацияси тадқиқотида. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Тафтс университети олимлари, газланган ичимликларни ҳар куни истеъмол қиладиган инсонларда дислипидемия турларининг бири ривожланиши хатари вужудга келишини аниқлашди. Мисол учун, юқори зичликдаги липопротеинлар яъни "яхши" холестеринлар концентрацияси пасайиши газланган ичимликларни кам истеъмол қиладиганларда 98%га юқори бўлган.
Олимлар катта ва ўрта ёшдаги тадқиқот иштирокчиларини ўн икки йил давомида кузатганлар.
"Натижалар шуни кўрсатдики, газланган ичимлик, лимонад ёки мевали пуншни тез-тез истеъмол қилиш йиллар ўтиши билан липид алмашинув бузилиши ҳолатига олиб келиши мумкин. Бундан келиб чиқадики, қондаги соғлом холестерин даражасини ушлаб туриш учун газланган ичимликлардан воз кечган маъқул", - дея таъкидлайди тадқиқот муаллифларидан бири Никола МакКиоун.
Парҳезшунослар чанқоқни оддий сув билан босишни, мевали соклар ўрнига эса бутун меваларни истеъмол қилишни тавсия этишмоқда.