Ўзбекистонда яна 5 та педагогика институтлари ташкил этилди

Oбуна бўлиш
Самарқанд, Андижон, Қарши, Термез ва Бухоро давлат университетлари негизида педагогика институтлари ташкил этилди.

ТОШКЕНТ, 28 фев - Sputnik. Ўзбекистонда бешта университет қошида педагогика институтлари ташкил этилди. Бу ҳақида Ўзбекистон президентининг “Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида айтиб ўтилган. 

Хусусан, бакалавриат ва магистратура мутахассисликлари бўйича қуйидаги институтлар ташкил этилади:  

  • Самарқанд давлат университети негизида Педагогика институти;
  • Андижон давлат университетининг Педагогика институти;
  • Бухоро давлат университетининг Педагогика институти;
  • ТошДПУ Термиз филиали негизида Термиз давлат университетининг Педагогика институти;
  • ТошДПУ Шаҳрисабз филиали негизида Қарши давлат университетининг Педагогика институти.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Ўзбекистонда педагогика таълими соҳасида айрим йўналишларда олий таълим давомийлигини 3 йил этиб белгилаш ҳақида президент қарори қабул қилинган эди. Хусусан, мусиқа, жисмоний тарбия, чақириққача ҳарбий таълим, тасвирий санъат, бошланғич ва технологик таълим йўналишларида баклавриат бўйича ўқиш муддати 3 йил этиб белгиланган эди. 

 

Янгиликлар лентаси
0